1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Кузий ас-Саканий ал-Бухорий -

Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Кузий ас-Саканий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан. Бу киши солиҳ шайх ва тўғри сўз муҳаддис эдилар. Бухорода Абу Саҳл Ҳорун ибн Аҳмад ал-Астрободий, Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорий, Фазл ибн Аббос ал-Ҳиравий ва бошқа уламолардан таълим олганлар. Бу кишидан эса Абдулазиз ибн Муҳаммад ал-Ҳофиз ан-Нахшабий таълим олиб, устозлари ҳақида «Муъжам уш-шуюх» («Шайхлар қомуси») китобларида зикр қилганлар.