1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Иброҳим ал-Ғашидий -

Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Ғашидий - Бухоронинг Ғашид номли қишлоғидан. Лақаблари – «Шом». Бухоро аҳлидан бўлиб, Марв ва Бухоро уламоларидан таълим олганлар. Абу Яъқуб Исроил ибн Самад, Абу Суҳайл Саҳл ибн Бишр ал-Киндий, Али ибн Ҳусайн ал-Пайкандий, Абдулазиз ибн Ҳотам ал-Марвазий ва Фазл ибн Аҳмад ал-Омулийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 346 (милодий 958) йилда вафот этганлар.