1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Али аш-Шарғий -

Абул Ҳасан Али ибн Ҳасан аш-Шарғий  Бухоронинг Шарғ номли қишлоғидан бўлиб, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Бамижкатий, Саҳл ибн Халаф, Саҳл ибн Мутаваккил ва Али ибн Абдулазиз ал-Бағавийдан ҳадис ривоят қилганлар. Миср ва Шом машойихлари бу кишидан ҳадис ёзиб олардилар. Ҳижрий 323 (милодий 936) йилда вафот этганлар.