1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдуллоҳ ал-Бухорий ас-Сибадмуний -

Фақиҳ Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Калободий  ал-Бухорий ас-Сибадмуний  Бухоронинг Сибадмун  номли қишлоғидан бўлиб, «Устоз» номи билан танилган эдилар. «Устоз» – бу кишига берилган лақабдир. Кўп ҳадис билувчи ва шайх эдилар. Хуросон, Ироқ, Ҳижозда бўлиб, у ердаги машойихлардан таълим олганлар. Бу киши буюк амир Исмоил ибн Аҳмад ас-Сомонийнинг «Дор ас-султон»ида (саройида) фақиҳ эдилар. Сарой аҳли бу кишидан кўп маслаҳат олардилар. Берган маслаҳатлари бирор марта хато бўлмаганлиги учун «Устоз» деб танилганлар. Бу кишидан Али ибн Мусо Алқамий «Аҳком ал-Қуръон» (Қуръон ҳукмлари) китобларида, Абу Бакр ал-Мункадирий ва Абул Аббос ибн Уқда ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Абдуллоҳ ас-Сибадмуний ҳижрий 258 (милодий 873) йилнинг рабиъул охир ойида чоршанба куни кечаси таваллуд топиб, ҳижрий 340 (милодий 952) йил шаввол ойининг бешинчисида жума куни кечаси Бухорода вафот этганлар.