1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдуллоҳ аз-Заррий -

Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад аз-Заррий асли райлик бўлиб, Бухорода яшаб, шу ерда вафот этганлар. Кўп ҳадис ривоят қилганлар. Одам ибн Мусо ал-Хорий ва Абул Аббос Аҳмад ибн Жаъфар ар-Розий ал-Жамолдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Хожа Ғунжор, Абу Абдуллоҳ ал-Мустағфирий ва Абу Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ал-Ҳоким ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 374 (милодий 985) йилнинг сафар ойида Бухорода вафот этганлар.