1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ар-Риғдамуний ал-Бухорий -

Абу Наср Аҳмад ибн Абдураҳмон ар-Риғдамуний ал-Бухорий - Бухоронинг Риғдамун номли қишлоғидан бўлиб, «ал-Қози ал-жамол» (Чиройли қози) номи билан танилгандилар. Имом, фозил, оқил ва сахий кишилардан эдилар. Бўш вақтларида Бухорога келиб, уламолардан таълим олардилар. Оталари Абдураҳмон ибн Исҳоқ ар-Риғдамунийдан ва Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Хайрохарийдан таълим олганлар. Ҳижрий 414 (милодий 1024) йилнинг шаввол ойида таваллуд топиб, ҳижрий 493 (милодий 1101) йилнинг рамазон ойида Бухорода вафот этганлар.