1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Убайдуллоҳ ал-Куфий ал-Қози ад-Довудий -

Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Али ал-Куфий ал-Қози ад-Довудий Хуросонда ўз асрининг фақиҳларидан эдилар. Ироқ ва Миср муҳаддисларидан кўп ҳадис тинглаганлар. Бағдод, Куфа, Миср ва Дамашқ уламоларидан таълим олганлар. Кейинчалик вафотларига қадар Бухорода яшаганлар. Бу кишидан Абу Абдуллоҳ ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ва Абул Аббос ал-Мустағфирий ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 376 (милодий 987) йилнинг жумодул аввал ойида Бухорода вафот этганлар.