1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдуллоҳ ал-Хайрохарий -

Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Фазл ал-Хайрохарий Бухоронинг Хайрохари номли қишлоғидан бўлиб, ушбу нисбат билан машҳурдирлар. Бу киши Бухорода муфтий бўлганлар. Бухородаги Масжиди Калон жомеъ масжидида имом-хатиблик қилганлар. Шайхларнинг хизматларини бажо этиб, уларнинг дуоларини олганлар. Шунинг шарофатидан Бухоронинг энг кўзга кўринган олими, муҳаддис, фиқҳ илми бўйича мударрис, хушхат хаттот ва имом бўлганлар.