1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ас-Сулаймоний ал-Пайкандий -

Абул Фазл Аҳмад ибн Али ас-Сулаймоний ал-Пайкандий кўп ҳадисни ёддан билувчи эдилар. Илм талабида Ироқ, Шом ва Мисрда бўлиб, тўрт юздан ортиқ кичик ҳажмли китоб ёзганлар. Ҳар ҳафта бир китоб битиб, жума куни Бухородаги Масжиди Калон жомеъ масжидига олиб келиб, у ерда ҳозир бўлган кишиларга ўқиб берганлар. Ҳижрий 412 (милодий 1022) йилда вафот этганлар.