1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдураҳмон ал-Бухорий -

Фақиҳ Абул Фазл Абдураҳмон ибн Муҳаммад ибн Ҳамдун ал-Бухорий Нишопур аҳлидан бўлиб, Бухорода яшаган олимлардан. Амир Абул Валиднинг аъёнларидан эдилар. Абул Валид бу киши учун илм суҳбати ва мунозаралар ташкил қилардилар. Мабодо Амир Абул Валидга бирор қийин масалани ечишга тўғри келиб қолса, дарҳол Абул Фазлга мурожаат этарди. Абул Фазл вафотларидан олдин рутубат касалига чалиниб, кўзлари ожиз ва эшитмайдиган бўлдилар. Уч йилча шу аҳволда яшаб, ҳижрий 381 (милодий 992) йилнинг жумодул аввал ойида вафот этганлар.