1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ал-Авданий -

Абу Мансур Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Авданий  -  Довуд ал-Авданийнинг ўғиллари. Авдана қишлоғининг пешқадам олимларидан. Абдураҳмон ибн Солиҳ ал-Мисрий, Яҳё ибн Муҳаммад ал-Луълуий, Мусо ибн Қурайш ат-Тамимий ва Суфён ибн Абдулҳакимдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса юқорида номлари эслатилган Довуд ибн Муҳаммад ал-Авданий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 303 (милодий 916) йилда вафот этганлар.