1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ал-ажвиба ли асилатил-Искандари мин мулуки Табриз -

«Табриз подшоҳларидан Искандарнинг саволларига жавоблар». 

Авваллари диндорлиги яхши даражада бўлган подшоҳлар ўзларида пайдо бўлган саволларни уламоларга йўллаб, жавоб ва фатволар олиб туришган. Ўшалардан бири Табризнинг подшоҳи бўлган Искандар исмли киши Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳига бир неча саволлар билан мурожаат қилган. У зот уларга жавоб берган. Шу билан бирга, бошқалар ҳам фойдалансин деган ниятда мазкур савол-жавоблар қоғозга туширилиб, рисола шаклига келтирилган.