1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

ҳанифлик -

Ҳанифлик – Иброҳим алайҳиссаломнинг дини. «Ҳаниф» сўзи аслида «қинғир қадам босадиган», «маймоқ» дегани бўлиб, Иброҳим алайҳиссалом ўз қавмининг ширк динидан юз ўгиргани учун у кишини шундай деб номлашган эди. Кейин Аллоҳ таоло бу сифатни ноҳақликдан ҳақ томон юриш мазмунида Иброҳим алайҳиссалом учун мақтов қилиб берди ва у киши эътиқод ҳамда амал қилган тавҳид дини шу ном билан аталадиган бўлиб қолди.