1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

тияра -

«Тияра» – шумланиш. Бу сўз арабча «тойр» сўзидан олинган бўлиб, қуш деганидир. Илгари араблар бирор муҳим ишни қилмоқчи бўлса, масалан, сафарга чиқишдан олдин ёки бирор ишда иккиланса, қўлига қуш олиб, учиришарди. Агар қуш ўнг тарафга учса, ўша ишни қилишар, чап тарафга учса, қилишмас эди. Мана шу иш «тияра» деб аталган ва «тияра», «татойюр» («тияра қилиш») сўзлари умумий шумланишга ҳам ишлатиладиган бўлиб кетган.