1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

набатийлар -

Набатийлар – Арабистон ярим оролининг шимоли-ғарбида яшаб ўтган қадимий араб халқларидан бири. Улар асли араб бўлиб, кейин ажамлар, румликлар билан қўшилиб кетиб, насаблари ҳам аралашиб, тиллари бузилиб кетган, Шом ва Ироқ ҳудудидаги водийларда яшаган элат. Улар асосан деҳқончилик билан шуғулланишган ва шу боисдан, қудуқ қазиб, сув тортишда етарли билим ва малакага эга бўлганлари учун «набатий» – «қудуқчи», «сув тортувчи» деб номланиб қолишган. Уларнинг мамлакати ҳозирги Иордания мамлакати ҳудудида жойлашган бўлиб, пойтахти Батро шаҳри бўлган.