1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар
Аллоҳнинг зикрини унуттирадиган неъматдан кўра Аллоҳга яқинлаштирадиган қийинчилик афзал.

2046 07:14 / 27.10.2018
Нима учун Аллоҳ таоло Қуръонни .шифо, деди, .даво, демади Чунки даво баъзан шифо бўлади, баъзан шифо бўлмайди. Аммо Қуръон ҳар бир дардга шифодир.

2375 07:13 / 26.10.2018
Ёмон одамда илмнинг зиёда бўлиши заққумнинг илдизида сувнинг зиёда бўлишига ўхшайди. Қанча суғорсанг, шунча аччиқ бўлаверади. Заққум ниҳоятда аччиқ мевали ўсимлик.

2233 07:13 / 25.10.2018
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уч хил сабзавотни яхши кўрганлар тарвуз, тарра, ошқовоқ.

2535 07:12 / 24.10.2018
Аҳмоқ ва беақл инсон оз нарсани рўёбга чиқариш учун кўп нарсадан фойдаланиб, уни кўкка совуради.

2394 07:11 / 23.10.2018
Аллоҳим Бизни неъмат пайтида шукр қилувчилардан, бало пайтида сабр қилувчилардан ҳамда ҳар бир ишда Сени зикр қилувчилардан қилгин

1756 07:10 / 22.10.2018
Бир аъробийга .Роббингга чиройли дуо қила оласанми, дейишди. .Ҳа,, деди у. .Қани, дуо қилчи, дейишди. .Аллоҳим Сўрамасак ҳам бизга Ислом неъматини ато қилдинг. Энди сўраганимиздан ndash жаннатдан бизни маҳрум қилма, деди у.

2666 07:22 / 21.10.2018
Ибн Касир айтадилар.Аллоҳ зикр қилувчиларга сўровчиларга берганидан кўпроғини ато этади. Шундай экан, Аллоҳни зикр қилинглар, У ҳам сизларни зикр қилади,

2403 07:21 / 20.10.2018
Бир кимса сабабли дунёдан нафратланган киши худди суваракдан қутулиш учун бутун уйига ўт қўйган кишига ўхшайди.

2149 07:21 / 19.10.2018
Менда кўрган нарсангга қараб муомала қил, мен ҳақимда эшитган нарсангга қараб эмас.

1998 07:20 / 18.10.2018
Жаннатда шундай уйлар борки, улар зикр билан барпо бўлади, дейдилар. Аллоҳни доим зикр қилиб юр

2015 07:19 / 17.10.2018
Ҳаром нарса ҳаромлигича қолади, агар уни ҳамма қилаётган бўлса ҳамЁлғиз ўзинг қолсанг ҳам, ўзлигингдан чекинма

2127 07:19 / 16.10.2018