1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар
Замон ҳеч кимни ўзгартирмайди, балки ҳар бир инсоннинг асл қиёфасини очиб беради.

1710 09:24 / 19.08.2019
Эскириб қолган кийимларингиз камбағаллар наздида ҳали янги. Ўша кийимларни ахлатга ташлаб юбориш ўрнига камбағалларга ҳадя қилинг.

2107 09:24 / 17.08.2019
Муаммога дуч келсанг, унинг вақтинча эканини, тақдирда битиб қўйилганини ва сабр қилсанг, бунинг учун ажрмукофот берилишини эсла

2305 09:22 / 15.08.2019
Уйқунинг турлари1. Нуъос ndash инсоннинг уйқуга рағбат қилиши.2. Васин ndash бошнинг оғирлашиши.3. Тарниқ ndash кўзни мудроқ босиши.4. Каро ndash уйқу билан бедорлик орасида давоми...

3446 08:26 / 10.08.2019
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтдилар .Насиҳатгўй бўлмаган қавмда яхшилик йўқ. Насиҳатгўйни яхши кўрмаган қавмда ҳам яхшилик йўқ

1782 08:26 / 08.08.2019
Бир кишининг ўрнига ўзингни қўйиб кўрмагунингча унинг муаммосини ҳис қила олмайсан.Танаси бошқа дард билмас.

1822 08:25 / 06.08.2019
Қўрғошин қалам ёзув чиройли бўлиши учун баъзи ёғочларга ён бериб, ортга қайтади. Сен ҳам гоҳида ортга қайтишдан қўрқма Камситиб сенга зарар берган кимса гоҳида асли яхшилик қилган бўлади.

1516 08:25 / 04.08.2019
Аллоҳ билан суҳбатлашаётганингда нимани ҳикоя қилсанг ҳам хижолат чекма Қизиғи шуки, аслида У Зот бу ҳикояларингни билади, аммо сени эшитаверади.

1797 08:24 / 02.08.2019
Ҳаёт менга шуни ўргатди ҳеч ким кўрмайдиган овлоқда йиғлабйиғлаб оламанда, сўнг кўз ёшимни артиб, одамлар олдига табассум билан чиқаман.

4682 08:23 / 31.07.2019
Ақл билан тил ўртасида шундай қарамақаршилик бор ақл кичрайгани сари тил узунлашаверади.

2001 08:18 / 29.07.2019
Яхшилик қилишга шошил, чунки ўзингдан кейин ҳам йўқ бўлмайдиган бирданбир нарса қилган яхшилигингдир.

1921 14:58 / 17.07.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Илмни ўрганган, лекин уни айтмайдиган киши худди хазина йиққан, лекин уни давоми...

2052 14:57 / 15.07.2019