1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бугуннинг оммавий маданияти ёхуд «Даш синдроми» қандай касаллик

08:45 / 16.01.2019 5098 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги глобаллашув даврида оммавий ахборот воситалари америкача маданият, маънавият ва ахлоқий кўринишларни дунё миқёсидаги маданият ўлароқ тарғиб этишга уринмоқда.

Тан олиш керак, ўзбек хонадонини телевизорсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Тўғри, халқнинг маданий савиясини кўтаришда, ёшларнинг одоб-ахлоқини, маънавиятини ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларининг роли катта. Лекин ҳозирги кунда телеканаллардан узатилаётган кўрсатувларнинг ҳаммаси ҳам шу йўлда хизмат қиляптими? Теледастурларнинг каттагина қисмини ўзбек тилига дубляж қилинган хориж сериаллари, фильмлари эгаллайди. Ушбу сериалларни бир оиланинг барча вакиллари дастурхон атро-фида бирга ўтириб кўришларининг сира иложи йўқ. Очиқ-сочиқ аёл-қизлар, йигит-қиз орасидаги ишқий саргузашт саҳналари, ўз жуфти ҳалолига нисбатан бевафоликни акс эттирувчи воқеалар, бемаъни хатти-ҳаракатлар, ўзбек миллатининг шаънига тўғри кел-майдиган алмойи-алжойи гап-сўзлар… Хуллас, ушбу фильмлар озгина ҳаёси бор кишининг ғашига тегадиган, асабини бузадиган саҳналар билан тўлиб-тошган. Афсуски, ушбу сериалларнинг ҳар бир қисмини қолдирмай томоша қиладиган, бир қисмини кўргач, кейингисини интизорлик билан кутадиган, дўст-дугоналари билан бўладиган суҳбатларининг асосини ушбу сериаллар устидаги баҳслар ташкил этадиган катта ёшдаги аёллар, қизлар анчагинани ташкил этади.

Хўш, энди айтинг-чи, сўнгги пайтларда ҳар бир ота-онанинг асосий муаммосига айланган болалар тарбиясига бундай бемаъни фильмларнинг мутлақо таъсири йўқ, деб ким кафолат беради?

Ўзимизнинг ўзбек киноларининг савияси ҳақида ҳам бир оғиз сўз: бир марта кўришлик бу фильмларни кўриб, тўғрисини айтсам, кўнгил озади. Телевидение орқали эфирга узатилаётган таҳлилий кўрсатувларда улардаги бачканаликлар, енгил-елпи севги саҳналари, ота-онага беҳурматлик, бойликни кўз-кўз қилиш, ўзбек миллатига, Ислом динига тўғри келмайдиган кийимлар ҳақида айтилавериб, бу мавзунинг сийқаси чиқиб кетди. Афсуски, ўзбек ёшларимизнинг дунёқараши, савияси шу даражада тушиб кетдими, биз кўриб, энсамиз қотаётган  бу каби фильмларни мазза қилиб, кулиб, қайта-қайта томоша қилишади. Ўзаро суҳбатларида улардаги баъзи жумлаларни, хатти-ҳаракатларни  такрорлаб, уларга тақлид қиладиганлари ҳам талайгина. Охирги пайтда қизлар орасида урфга айланган пластик амалиётлар, калта ва тор либослар, ноз-карашма, жозибадор оҳанг, сабабсиз ортиқча кўп кулиш каби иллатлар, айнан ана шундай ўзбек кинолари ва хориж сериалларининг меваси десак, асло муболаға қилмаган бўламиз.

Исломий давлатлардан бирида ўтказилган тадқиқотларга кўра, телекўрсатувларни мунтазам томоша қиладиган беш юз нафар қизлар устида ўтказилган текширувлар уларнинг жинсий аъзоларида касаллик пайдо бўлганини, феъл-атворида ҳам жуда катта ўзгаришлар юз берганини аниқлаган. Фақат ўзга жинс ҳақида фикрлаш оқибатида юзага келган янги «Даш синдроми» номли касаллик уларни хароб қилган. Бу касаллик ҳозир Жаҳон соғлиқни сақлаш уюшмаси томонидан эътироф этилди ва тиббий манбаларда қайд қилинмоқда. Бу касалликка чалинган беморнинг ахлоқи ва хулқида сезиларли ўзгаришлар, маънавий тубанлик кузатилади.

Яна бир мулоҳаза: Йигирма-ўттиз нафар қиз ноз-карашма билан бир қўшиқчининг атрофида парвона бўлади. Бу нимани англатади? Бу аёл зотини таҳқирлаш, уни жоҳилият даврига қайтариш эмасми? «Минг бир кеча»нинг ҳикояларидаги каби куйикиш (эрсираш), шаҳватпарастлик, ахлоқий тубанлик эмасми? Агар шу ҳам ахлоқсизлик саналмайдиган бўлса, «ахлоқсизлик» деган сўзни луғатдан чиқариб юборса ҳам бўлаверади.

Бундан мақсад нима? Бу аёлнинг санъат соҳасида қолоқлигини, чинакам санъат асари яратишга қодир эмаслигини, мазмунли саҳна асарлари яратишдан ожизлигини пардалаш эмасми? Ёки бу ёқимсиз овозни чиройли, жозибадор қилиб кўрсатишга уринишми?

Бу – умматнинг маънавиятини вайрон этиш, уни сармаст қилиш, келажагини йўққа чиқариш эмасми? Уни тикланишдан, ўсишдан, бугуни ва келажаги учун қайғуришдан чалғитиш эмасми? Халқларни ақлу ҳушидан айириб, чинакам воқеликдан узоқлаштириш эмасми?

Бу «реклама»лар аёлни шундай тасвирлайдики, йигит унга ҳатто тушида ҳам етиша олмаслиги аниқ. Боз устига, воқеликни, фақирликни, ҳожатмандликни, йигитларнинг уй-жойга, ишга ёки уйланишга бўлган эҳтиёжини, унинг чекланган имкониятларини кўра-била туриб, кўрмасликка олади. У мусулмон жамиятлар яшаётган иқтисодий ва ижтимоий ҳолатлардан бутунлай кўз юмади. Бу томошалар ушбу манзараларни катта қизиқиш билан кузатаётган, оддийгина маҳаллада қурилган пастқам деворли уйда яшовчи қиз ёки йигитнинг ақли, одоб-ахлоқи, руҳияти ва маънавиятига, албатта ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.

«Қизларжон...» китобидан

Муаллиф
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
WBA Халқаро бокс федерацияси президенти Эд Лассман бундай деган эди .Клэй бокс оламига катта зиён етказди... ва болаларга ёмон намуна бўлди,. У Алини чемпионлик давоми...

2371 12:00 / 04.04.2021
Молик ибн Динордан ривоят қилинади .Бир қўшним бор эди. Фаҳш ишлар билан шуғулланарди. Қўшнилар менинг олдимга келиб, унинг устидан шикоят қилишди. Биз унинг давоми...

3094 08:00 / 26.11.2020
Бир куни Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ Басра бозоридан ўтиб қолди. Одамлар унинг атрофида тўпланиб, .Эй Абу Исҳоқ, биз дуо қиляпмиз, нега дуоларимиз ижобат давоми...

4069 08:00 / 21.04.2019
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.Ким яхши шафоат қилса, ундан ўз насибаси бўлур. Ким ёмон шафоат қилса, ундан ўз ҳиссаси бўлур. Аллоҳ ҳар бир давоми...

1629 15:00 / 14.08.2019
Аудиолар

121482 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42980 14:35 / 11.08.2021