1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Маддоҳларга тупроқ сочинглар

07:00 / 11.01.2019 3237 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Абу Увайс отасидан, у Валид ибн Муҳаммад ибн Убода ибн Сомитдан, у амакисининг ўғли Убода ибн Валиддан ривоят қилади:

«Убода ибн Сомит Муовия розияллоҳу анҳу билан бирга эди. Бир куни азон айтилгач, имом туриб, Муовия розияллоҳу анҳуни мақтаб, кўкларга кўтарди. Шунда Убода ибн Сомит қўлига тупроқ олиб имомнинг юзига сочди. Муовия бундан ғазабланди. Убода розияллоҳу анҳу унга деди: «Биз Ақабада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга фаол бўлса ҳам, ёмон кўрсак ҳам, дангаса бўлса ҳам қулоқ солиб, итоат қилишга, иш эгаси билан тортишмасликка, қаерда бўлсак ҳам ҳақда туришга ва маломатчининг маломатидан қўрқмасликка байъат берганимизда сен йўқ эдинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар маддоҳларни кўрсангиз, оғизларига тупроқ сочинглар», деганлар», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тамаъ қилинмайдиган ўринда тамаъ қилиб, қалбнинг муҳрланиб қолишидан паноҳ сўрар эдилар.Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу давоми...

2429 08:00 / 21.08.2020
Салмон Форсий розияллоҳу анҳу вафотидан олдин кўп йиғлади. .Нима учун йиғлаяпсиз, деб сўрашган эди, .Дунёдан кетаётганимга ачинганимдан йиғламаяпман. Аммо давоми...

4321 07:40 / 01.04.2019
Абдуллоҳ ибн Фалон айтади .Иброҳим ибн Адҳам анжир кўтариб кетаётган бир боланинг олдидан ўтиб қолиб, .Бир тангага анжир берасанми, деди. Бола анжирни бир тангага давоми...

2755 08:00 / 28.04.2020
Исломий маърифати бўлмаган киши исрофнинг ҳақиқатини тушуниб етиши қийин. Исломда Қуръони карим оятлари орқали, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

4653 12:00 / 22.03.2019
Аудиолар

211055 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130316 14:35 / 11.08.2021