1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Хола она ўрнидадир

11:30 / 23.12.2018 5494 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Юқорида амаки ота ўрнида бўлиши, ота вафот этганидан кейин амакини ота ўрнида кўриб, уни эъзозлаш лозимлиги ҳадислар, ривоятлар мисолида айтилган эди. Энди эса динимиз таълимотлари асосида хола она ўрнида бўлиши, уни худди онани ҳурматлагандек ҳурмат қилиш, эҳтиром кўрсатиш кераклиги ҳақида сўз боради.

Абу Бакр ибн Ҳафсдан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. У гуноҳ қилган эди. У зот:

«Онанг борми?» дедилар. 

«Йўқ», деди. 

«Холанг борми?» дедилар. 

«Ҳа», деди. 

«Бор! Унга яхшилик қил!» дедилар». 

Ҳусайн Марвазий ривоят қилган.

Яъни она бўлмаса, хола она ўрнида бўлар экан. Она йўқ пайтда холани онанинг ўрнида кўриш, онадан сўраладиган дуони ундан сўраш, онага қиладиган яхшиликни холага қилиш лозим бўлади.

Гуноҳга ботиб қолиб, «Нима қилсам, гуноҳим мағфират қилинади?» деган ҳалиги одамга Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам холасига яхшилик қилишни буюрганлари шунга далолат қилади.

Абу Бакр ибн Ҳафсдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан худди аввалги ҳадис ривоят қилинган, фақат «Катта гуноҳ қилди», деган ибора бор».

Ҳусайн Марвазий ривоят қилган.

«Холам бор», деган ўша одам жуда катта гуноҳ қилган экан. Ушбу ривоятда қилинган гуноҳнинг катталиги алоҳида таъкидлаб айтилмоқда.

Яъни гуноҳи оддий гуноҳ эмас экан. Катта гуноҳни қилиб қўйиб, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламдан: «Нима қилай, қандай қилсам, гуноҳим кечирилади?» деб сўрабди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Онанг борми?» деб сўрабдилар. «Йўқ», деган экан, «Холанг-чи?» дебдилар. «Ҳа, холам бор», дебди. Шунда: «Холанг бўлса, унга яхшилик қил, дуосини ол, шоядки Аллоҳ гуноҳингни кечиб юборса», деган маънодаги гапни айтибдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг отаси йўқлигини билганлар, шунинг учун у ҳақда сўрамаганлар. Чунки билиб туриб, сўраш мумкин эмаслигини у вақтлардаги одамлар яхши тушунишган.

Бу ривоятдан бировни ўлдириб қўйса-ю, отаси ёки онаси бўлмаса, холанинг розилигини топиш билан гуноҳ ювилиб кетар экан, деган хаёлга бориш керак эмас. Бу гуноҳни қилган одамга шариатда одам ўлдирганга белгиланган чора кўрилади. Аммо гуноҳини тўлиқ ювиш учун онаси бўлмаса, холанинг розилигини олиш тавсия қилинган.

Зуҳрийдан ривоят қилинади:

«Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Отаси йўқнинг отаси амакисидир. Онаси йўқнинг онаси холасидир», деганлари етди».

Ҳусайн Марвазий ривоят қилган.

Демак, ота йўқ пайтида амаки отанинг ўрнида қолиши, она йўқ пайтида хола онанинг ўрнида қолиши ҳадисда очиқ-ойдин айтилмоқда. Шунинг учун амакиларни, холаларни эҳтиром қилиш, дуосини олиш, уларга яхши эҳсонлар, силаи раҳм қилиш ота-онага қилган яхшиликлар, итоатлар ўрнига ўтар экан.

“Кексаларни эъзозлаш” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё ила ҳаё қилинглар, дедилар..Эй Аллоҳнинг давоми...

2834 10:30 / 11.12.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган Эй одамлар Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, давоми...

2463 16:21 / 12.10.2020
Солиҳ салафлардан бири қийин аҳволда қолди. Очликдан силласи қуриб, бир боққа кириб қолди. Қараса, дарахтда қипқизил олма пишиб турибди. Қўлини чўзиб, олмани бир давоми...

3228 08:00 / 20.12.2020
Ҳудҳуд ndash бизнинг тилда попишак дейилади. У Қуръони Каримда зикр қилинган қушлардандир. Унинг Сулаймон алайҳиссалом билан бўлиб ўтган қиссаси машҳурдир. давоми...

9192 11:00 / 02.07.2020
Аудиолар

211031 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130291 14:35 / 11.08.2021