1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сен бунинг учун яратилмагансан!

08:30 / 16.12.2018 2991 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иброҳим ибн Адҳамнинг ходими Иброҳим ибн Башшор айтади: “Бир куни хожамга “Эй Абу Исҳоқ, бу ҳолатга қандай етишгансиз?” дедим. У киши ҳаётларини ҳикоя қилиб кетдилар: “Отам Хуросон подшоҳларидан бўлиб, Балхда туғилган. Бир куни овга чиқдик. Отимни миниб, итимни етаклаб йўлга тушдим. Бир пайт қуёнми, тулкими кўринди. Отимни тезлатиб кетаётсам, орқамдан “Сен бунинг учун яратилмагансан!, бунга буюрилмагансан ҳам!” деган овоз эшитилди. Атрофимга қарасам, ҳеч ким йўқ. “Аллоҳ иблисни лаънатласин”, дедим-да, отимни чоптириб кетавердим. Шу пайт янада баланд овозда “Эй Иброҳим! Сен бунинг учун яратилмагансан!, бунга буюрилмагансан ҳам!” деган овоз эшитилди. Атрофимга қарасам, яна ҳеч ким кўринмади. “Лаънати шайтон!” дедим-да, отимни миниб кетавердим. Шунда эгарим ортидан: “Эй Иброҳим! Сен бунинг учун яратилмагансан бунга буюрилмагансан ҳам!” деган овоз эшитилди. Ана шунда бу овоз шайтондан эмаслигини билдим. Тўхтаб, “Огоҳ қилдинг, огоҳ қилдинг”, дедим. Ўшанда Аллоҳ таолодан огоҳлантирувчи келган экан. Ўзимга ўзим “Аллоҳ мени сақлаган ушбу кундан кейин сира осийлик қилмайман, дедим”.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ғайридин бўлган, кейинчалик исломга кирган бир аёл ўзининг исломга кириш тарихини ҳикоя қилади.Мен шифокор эдим. Менинг бўлимимда бир қари муслима аёл давоми...

6485 18:30 / 06.08.2021
Ибн Қутайба роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Мухталафул ҳадис, китобида зикр қилади.Аббосий халифалардан Мансур бир кеча суҳбат ташкил қилди. Мажлисда Умавий халифалар ва давоми...

3410 17:02 / 26.03.2022
Бану Ҳошимнинг мавлоси Муҳаммад ибн Абул Қосимдан ривоят қилинади .Бир обид киши бир золимга панднасиҳат қилибди. Бундан ғазаби чиққан золим обиднинг давоми...

2781 08:00 / 20.06.2020
Мен доктор Фотима бўламан.Тиббиёт факультети. Йилнинг бошида янги ўқитувчи аудиторияга салом бериб кирди ва деди.Бу йилги ўқишларингга омад тилайман. Доимо давоми...

4683 17:00 / 01.12.2021