1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сенинг йўлингда азият чекадиганларга муносабатинг қандай бўлар экан-а?!

08:00 / 20.06.2020 2781 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бану Ҳошимнинг мавлоси Муҳаммад ибн Абул Қосимдан ривоят қилинади: «Бир обид киши бир золимга панд-насиҳат қилибди. Бундан ғазаби чиққан золим обиднинг оёқ-қўлларини кесишга буюрибди. Обиднинг қўл-оёқларини кесиб, ибодат қиладиган жойига олиб бориб ташлашибди. Унинг биродарлари ҳамдардлик билдириш учун олдига келишибди. Шунда обид дўстларига: «Менга ҳамдардлик билдирманглар, балки Аллоҳ таоло менга шу нарсаларни ато қилгани учун табрикланглар», дебди. Кейин шундай дебди: «Аллоҳим, рағбат қилинадиган ўринда ўтирибман. Ажойиб ҳолатларни кўряпман. Аллоҳим, Сен Ўзингга ёмон муомалада бўладиганлардан ҳам неъматларингни узмай, уларга гўзал муносабат кўрсатасан. Сенинг йўлингда азият чекадиганларга муносабатинг қандай бўлар экан-а?!»

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳли ҳақнинг наздида рўзанинг даражаси учтадирБиринчи даража омманинг рўзаси бўлиб, у қорин ва фаржнинг истакхоҳишларидан тийилишдир.Иккинчи даража хосларнинг давоми...

4516 20:00 / 17.04.2020
Ҳорун арРашид ҳаж қилиб, Мадинага қайтиб келди. У Молик ибн Анаснинг чуқур илми ва юксак иқтидори ҳақида кўп эшитгани учун у зотни зиёрат қилмоқчи бўлди. Моликнинг давоми...

3906 08:00 / 30.01.2019
Ҳаж мавсуми келса, Абдуллоҳ ибн Муборак Марвдаги танишларини тўплаб, бирга ҳаж қилишни илтимос қилар эди. Улар рози бўлгач, .Пулларингизни олиб келинг,, дер эди. давоми...

2346 15:00 / 25.09.2021
АҚШдаги Пенсильвания университети қошидаги Маънавият ва тафаккур Маркази мутахассисларининг фикрича мия шундай тузилганки, унда Парвардигор билан .мулоқот, давоми...

3844 09:44 / 24.10.2018