1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Яратганга интилиш инсоннинг фитратида бор

09:44 / 24.10.2018 3836 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АҚШдаги Пенсильвания университети қошидаги Маънавият ва тафаккур Маркази мутахассисларининг фикрича мия шундай тузилганки, унда Парвардигор билан «мулоқот» қобилияти бор. Инсоннинг диний туйғулари бевосита физиологик асосга эга бўлиб, унинг бош мияси тузилиши билан белгиланади. «Мия шундай тузилганки, унда Парвардигор билан «мулоқот» қобилияти бор», – дейди марказ директори доктор Эндрю Ньюберг.

Тажрибалардан бирида олимлар медитация ҳолатидаги тибет роҳибларининг миясини сканердан ўтказиб кўришди. Миянинг диққат-эътиборни бошқариб турувчи қисмларида юқори даражадаги фаоллик кузатилган, айни пайтда, миянинг орқа тепа қисмида эса фаоллик эмас, балки сустлик аниқланган. Ваҳоланки, Э.Ньюбергнинг айтишича, миянинг бу қисмидаги нейронлар тутами тананинг фазодаги жойлашувини бошқаради ва «ўз шахси билан атрофдагилар ўртасидаги тафовутни ҳис қилишга» хизмат қилади.

Шундай қилиб, медитация пайтида миянинг орқа қисмлари четдан ҳеч қандай сигнал қабул қилмайди ва нормал фаолият кўрсатишдан тўхтайди, бунинг натижасида инсонни абадият ҳисси чулғаб олади. Худди шундай тажриба ибодат қилаётган франциско роҳибалари устида ҳам ўтказиб кўрилди. Бу сафар ҳам сканер миянинг нутқ билан боғлиқ қисмларида фаоллик кучайганлигини, бироқ миянинг орқа қисмида фаоллик сусайганлигини кўрсатди.

Албатта, бу хулосалар Ислом ақидасидан мутлақо бехабар кишилар томонидан чиқарилган бўлиб, уларни мутлақ ҳақиқат ёки илмий кашфиёт деб қараш тўғри бўлмайди. Бироқ, бу тажрибалар ибодат пайтида инсондаги руҳий ҳолат ўзгаргани каби физиологик ҳолат ҳам ўзгаришини кўрсатмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръонда пайғамбарлар дуоларидавомиСулаймон алайҳиссаломнинг муҳим хусусиятларидан бири Аллоҳ томонидан у зотга улкан давлат ато этилишидир. Бундан ташқари давоми...

7614 13:10 / 10.04.2019
Илмфан яъни, дунёвий илм қанчалар равнақ топмасин, майдонлари қанчалар кенгаймасин, у барибир инсонлар учун хотиржамлигу саодатни рўёбга чиқариб беришга қодир давоми...

2933 09:19 / 17.06.2019
Қуръони Каримдаги бир оятни келтирамиз .Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва давоми...

2869 14:05 / 08.10.2019
Ҳайсам ибн Адий айтади .Туя билан сафарга чиқдим. Бир аъробийнинг чодири олдига борганимда кеч бўлиб қолди. Ўша ерга тушдим. Чодирдан бир аёл чиқиб .Кимсан,, давоми...

4416 14:00 / 29.07.2022