1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дўзах олови бўлса нима қилардингиз?

07:00 / 15.12.2018 3956 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъиддан ривоят қилинади: “Абдуллоҳ ибн Марзуқ Маҳдий билан тўкин-сочинликда эди. Бир куни ўйин-кулги қилиб, хамр ичиб, пешин, аср, ва шом намозларини ўқимади. Жорияси ҳар намозни эслатиб турса ҳам қулоқ солмади. Ниҳоят, хуфтон вақти бўлганда жория бир чўғ олиб келиб, унинг оёғига ташлади. Абдуллоҳ додлаб юборди-ю, ғазабга тўлиб: “Бу нима қилганинг?” деб бақирди. Жория: “Бу дунё оловининг атиги бир чўғи-ку! Дўзах олови бўлса нима қилардингиз?” деди. Бу гап Абдуллоҳга чўғдан ҳам қаттиқ таъсир қилди. У узоқ-узоқ йиғлаб, сўнг намозга турди.

Абдуллоҳ жорияси айтган гапни узоқ тафаккур қилиб юрди. Ўйлаб-ўйлаб, охири мол-мулкидан воз кечсагина гуноҳларидан фориғ бўлиб, нажот топишини тушуниб етди. Жорияларини озод қилди, тижоратини тўхтатди, қолган мол-давлатини садақа қилиб юборди. Кўкат сотиб кун кўрадиган бўлди. У билан ўша насиҳатгўй жориясигина қолди. Жория Суфён ибн Уяйна билан Фузайл ибн Иёзни чақириб келди. Улар келганда Абдуллоҳ бошини биргина ғишт устига қўйиб ётган эди. Суфён ибн Уяйна: “Инсон бир нарсани Аллоҳ учун тарк қилса, Аллоҳ унинг ўрнига ниманидир бериши аниқ. Аллоҳ учун шунча мол-мулкингдан кечибсан, эвазига Аллоҳ сенга нима берди?” деб сўради. Абдуллоҳ: “Шу ҳолимга рози бўлиш неъматини берди”, деди.

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Абдуссамад ибн Муаққал айтади .Ваҳбдан сўрашди .Эй Абу Абдуллоҳ, икки киши намоз ўқийди бирининг қиёми тик туриши ва сукути узоқ бўлса, иккинчисининг саждаси узоқ давоми...

2961 08:30 / 05.01.2020
Интернет ва ижтимоий тармоқлар ривожланган ҳозирги асрда бир инсоннинг қарашлари жамиятнинг бошқа аъзоларига ва ҳаттоки, бутун жамиятга катта таъсир этмоқда. давоми...

3040 10:05 / 30.09.2019
Ҳафс ибн Ғиёсдан ривоят қилинади .Амр ибн Қайс Малоъийга ўлим ҳозир бўлди. Унинг йиғлаганини кўриб, асҳоблари .Нимага дунё учун кўз ёш тўкяпсан Аллоҳга қасам, чидаб давоми...

1646 08:20 / 16.04.2020
Мухаллад ибн Ҳусайн айтади .Басрада Шаддод деган киши бор эди. У мохов касаллигига йўлиқиб, оёқлари кесилди. Ҳасан Басрийнинг бир неча шогирдлари уни кўргани давоми...

2102 08:30 / 21.06.2020
Аудиолар

211044 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130304 14:35 / 11.08.2021