1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Профессор ва талаба

20:00 / 14.12.2018 6632 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Университетда профессор-ўқитувчи талабаларга шундай савол берди:

- Барча мавжудот Худо томонидан яратилганми?

Бир талаба дадил туриб жавоб берди:

- Ҳа, Худо томонидан яратилган.

- Худо ҳамма нарсани яратганми? – сўради профессор.

- Ҳа, жаноб, - жавоб берди талаба.

Профессор сўради:

- Агар Худо ҳамма нарсани яратган бўлса, демак, Худо ёмонликни хам яратган экан-да. Агар Худо бор бўлса, ва “биз қандай бўлсак, қилмишларимиз ҳам шунга яраша бўлади”, тамойилига кўра, Худо ёмон экан-да?

Талаба бу гапларни эшитиб жим қолди. Профессор фахрланиб, талабаларга, Худога ишониш бир афсона эканини яна бир бор исботладим, деб ўзича мақтанди.

Яна бир талаба қўлини кўтариб, сўради:

- Сизга савол берсам майлими, профессор?

- Албатта, - жавоб берди профессор.

Талаба туриб сўради:

 - Совуқлик мавжудми?

- Нима деганинг бу? Албатта мавжуд. Сен ҳеч қачон совуқ емаганмисан?
Талабалар унинг саволига кулишди.

Йигит жавоб қилди:

- Аслида, совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига биноан, биз совуқлик деб атайдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Инсонни ёки предметни, улар энергияни ютадиларми ёки ажратадиларми, билиш учун ўрганиш мумкин. Мутлақ нол – иссиқликнинг умуман йўқлиги. Бундай температурада бутун модда инерт бўлиб қолади. Совуқлик мавжуд эмас. Биз бу сўзни, иссиқлик йўқ ҳолатини таърифлаш учун ўйлаб топганмиз.
Талаба давом этди:

- Профессор, қоронғилик мавжудми?

- Албатта мавжуд.

- Сиз яна ноҳақсиз, жавоб. Қоронғилик ҳам мавжуд эмас. Қоронғилик аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, аммо қоронғиликни ўргана олмаймиз. Биз оқ нурни турли рангларга ажратиб, ҳар бир ранг тўлқинининг турли узунликларини ўрганиш учун Ньютон призмасидан фойдаланишимиз мумкин. Бироқ сиз қоронғиликни ўлчай олмайсиз. Оддий ёруғлик нури қоронғиликни тешиб кириб, уни ёритиши мумкин. Бирон бир макон қанчалик қоронғи эканини сиз қандай биласиз? Сиз ёруғликнинг қанча миқдори борлигини ўлчайсиз. Шундай эмасми? Қоронғилик – ёруғлик йўқлигида нима содир бўлишини таърифлаш учун инсон ишлатадиган тушунча.

Талаба яна профессордан сўради:

- Ёмонлик мавжудми?

Бу сафар профессор ишончсизлик билан жавоб берди:

- Албатта, ҳали айтганимдек, биз уни ҳар куни кўрамиз. Инсонлар ўртасидаги шафқатсизлик, бутун дунё бўйлаб содир этилаётган кўплаб жиноятлар. Бу мисоллар ёмонликнинг намоён бўлишидир.

Бунга талаба қуйидагича жавоб қилди:

- Ёмонлик мавжуд эмас, жаноб, ёки ҳар ҳолда, у ўзи учун мавжуд эмас. У ҳам қоронғиликка ва совуққа ўхшайди. Ёмонлик  бу – Худонинг йўқлигини таърифлаш учун инсон ўйлаб топган сўз. Ёмонлик, ёруғлик ва иссиқлик каби мавжуд бўлган ишонч ёки муҳаббат эмас. Ёмонлик инсон юрагида Худога бўлган муҳаббатнинг йўқлиги натижасидир. Бу худди совуқликка ўхшайди, иссиқлик бўлмаганида келади, ёки қоронғиликка ўхшайди, ёруғлик бўлмаганида келади.

Профессор ўтирди. Бу серсавол талаба Алберт Эйнштейн эди.

 

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Роҳиба ndash художўй, таркидунё қилган зоҳида аёл деган маънода ишлатиляпти.Абулфараж ва бошқаларнинг ривоят қилишича, Маккада бир гўзал аёл яшарди. Бир куни у давоми...

3258 08:00 / 30.12.2020
Ҳа, Ислом покликни иймоний масала даражасига кўтарди. Исломда поклик ва покланиш ишларига қай даражада жиддий қаралишини унинг иймон билан боғланганидан ҳам давоми...

3743 09:10 / 25.06.2019
Амрумаъруф ва наҳий мункар динимизда фарз қилинган амаллардан ҳисобланади. Бундай улкан ибодатнинг ҳам ўзига хос одоблари мавжуд. Ҳар бир ваъзнасиҳат қилувчилар давоми...

4512 12:10 / 08.05.2019
Одоб масаласи Исломда ўта муҳим ўрин тутади. Чунки Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишда одобнинг ўрни жуда муҳим. Беодоблик барча нарсани, жумладан, амални ҳам, давоми...

3832 09:05 / 19.06.2022
Аудиолар

211055 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130316 14:35 / 11.08.2021