1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Париждаги Халқаро мусулмонлар форуми ўз ишини бошлади

09:14 / 11.12.2018 2221 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча муфтий Усмонхон Алимов Парижга етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар диний идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Муфтийни Париж аэропортида Россия мусулмонлари диний идораси вакиллари ҳамда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев бошчилигидаги элчихона ходимлари кутиб олди.

Муфтий Париждаги Ўзбекистон элчихонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Шу куни Париж шаҳрида Халқаро мусулмонлар форуми ўз ишини бошлади. Нуфузли тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди.

Хабарда айтилишича, ушбу халқаро анжуманнинг бош мавзуси Ислом дини ва глобаллашув муаммоларига бағишланган бўлиб, сўзга чиққан нотиқлар томонидан ҳозирги глобаллашув жараёнлари турли минтақаларга ўзининг ижобий ва салбий таъсирини кўрсатиб келаётгани, мана шундай мураккаб даврда юзага келаётган муаммо ва таҳдидларга биргаликда курашиш зарурлигини алоҳида қайд этдилар.

Халқаро форум ишида Россия мусулмонлари диний идораси раиси Равил Гайнутдин, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Серикбой ҳожи Ораз, Қирғизистон муфтийси Махсатбек Токтамушев ҳамда бир қатор давлат ва дин арбоблари маъруза билан иштирок этдилар.

Анжуман доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан Халқаро мусулмонлар форумининг мазмун-моҳияти юзасидан берилган саволларга диний етакчилар томонидан батафсил жавоблар берилди.

islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Самарқанд вилоятининг Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида сақланаётган мазкур Қуръони карим ҳажми ва тахланиши жиҳатидан Марказий Осиёда энг нодир давоми...

2468 07:10 / 24.04.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған 9 апрель куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда давоми...

1117 21:40 / 09.04.2024
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги Ҳасанхон қори жомеъ масжиди қайта барпо этилди. Hitech услубида қуриб давоми...

3185 09:41 / 10.03.2024
Жорий йилнинг 16 январь куни .Кўкалдош, ўртамахсус ислом билим юртининг 4босқич талабалари устози билан бирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг давоми...

1857 17:19 / 18.01.2024