1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Самарқанд музейида дунёдаги энг катта Қуръон китобларидан бири сақланмоқда

07:10 / 24.04.2019 2399 pdf Ўқиш режими + -

Самарқанд вилоятининг Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида сақланаётган мазкур Қуръони карим ҳажми ва тахланиши жиҳатидан Марказий Осиёда энг нодир нусхалардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Самарқанд давлат музей қўриқхонаси илмий ходими Ш.Рустамов Kun.uz га хабар берди.

Самарқанд қозикалони Мир Низомиддин Хожа ибн Мир Абдуғаффор Хожанинг маълумотига кўра, бу нусха ҳижрий 1271 йилда (милодий 1854–1855 йилларда) Бухоро ҳукмдори Амир Насруллоҳ буйруғи билан самарқандлик котиб Мулло Ҳасан Самарқандий томонидан сулс хатида Самарқанд қоғозига кўчирилган.

Китобнинг биринчи бетида Бибихоним масжидига вақф қилингани ёзилган. Кейинчалик Шоҳи Зинда мақбарасига ўтказилган.  

Ушбу Қуръони карим ҳижрий 1298 йилда (милодий 1881–1882 йиллар) ва 1339 йилда (милодий 1922–1923 йилларда) таъмирланган. Таъмирлаш ишларида Мулла Абдураҳмон Мирсолиҳов, Порсохўжа Турсунхўжаев, ранги ўчган жойларини қайта ёзишда мулла Сайфиддин Абдусатторов қатнашган.

Кейинчалик 1939 йилда Шоҳизинда мақбарасидан олиниб, Самарқанд вилоят музейига (ҳозирги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи) топширилган.

Қуръони каримнинг ўлчами 104 х 156 см бўлиб, 32 варақдан иборат. Китоб унвони (номи) биринчи бетида бўлиб, зарҳал ҳарфлар билан ишланган. Ҳар бир бети бир-бирига уланган варақлардан иборат бўлиб, ёғочдан ясалган тўртбурчак бўлмаларга маҳкамланган. Бурчаклари тери билан қопланган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи арафасида, шу йилнинг 9 апрель куни Индонезиянинг Чианжур шаҳрида чиройли мусулмонлар ибодатхонаси очилди. Масжидга .Имом давоми...

2405 09:08 / 10.04.2021
Ислом давлатларидаги молия институтларини бирлаштирган Исломий банклар ва молия институтлари бош кенгашининг навбатдаги йиғилиши онлайн шаклда ўтказилди. Бу давоми...

1538 12:30 / 07.09.2020
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига 20192020 ўқув йили учун қабул эълон қилганини маълум қилди. Бу ҳақда muslim.uz давоми...

10330 12:30 / 11.06.2019
.Шайх Mуҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Истанбул таълим ва тарбия академияси, ва .Fatih Sultan Mehmet Vakf Uumlniversites, ҳамкорлигида 20252026ўқув йили учун ҳужжатлар қабули давоми...

948 15:43 / 06 август
Аудиолар

211025 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130284 14:35 / 11.08.2021