1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Қуръон Аллоҳнинг дастуридир

11:00 / 07.12.2018 4349 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:  

Қуръон ҳамма замон ва макондаги инсонларни ҳам бу дунё, ҳам у дунё саодатига ҳидоят қилади. Ҳаётнинг ҳамма соҳаларида уни энг тўғри йўлга йўллайди. Қуръони карим ҳидояти ақийда, эътиқод, маънавият, қадрият, руҳоният, ҳалол ва ҳаром, мафкура бобидаги энг тўғри ҳидоятдир.

Қуръони карим инсоннинг ўзига, Роббига, бошқа инсонларга ва уни ўраб турган турли махлуқотларга нисбатан алоқаси қандай бўлишининг энг тўғри йўлини кўрсатади.

Қуръони карим инсоннинг бу дунёдаги ахлоқий, иқтисодий, ижтимоий, оилавий ва сиёсий ҳаётини энг тўғри йўлга бошлайди.

Қуръони карим ҳидояти ҳаммани охират саодатига бошловчи энг тўғри ҳидоятдир.

Қуръони каримдан ўзга тўғри йўлга ҳидоят қилувчи ҳеч бир китоб, мафкура, тузум ва дастур йўқдир. Фақат Қуръони каримгина инсониятни энг тўғри йўлга ҳидоят қила олади. Чунки борлиқни яратган Зот ҳам, борлиқда инсонни Ўзининг халифаси қилиб яратган Зот ҳам Аллоҳдир. Борлиқ Аллоҳнинг махлуқи, инсон Аллоҳнинг бандаси, Қуръон Аллоҳнинг дастуридир. Аллоҳ Ўзи яратган бандасини Ўзи яратган борлиқда Ўзи нозил этган Китобига амал қилиб яшасагина, икки дунё саодатига эриштиради. Аллоҳ яратган борлиқда Аллоҳ яратган инсон Аллоҳ нозил қилган Қуръондан ўзга энг тўғри йўлга ҳидоят қилувчи нарсани икки дунёда ҳам топа олмайди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Каримнинг адабий мўжизаси унинг вазифасини тасдиқлайди.Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мен ҳам сизларга ўхшаган инсонманrdquo деб айтадилар. давоми...

3539 16:30 / 31.07.2019
Рус фазогири, Герман Титовнинг фазо кемаси дерaзaсидaн ер куррaсигa нaзaр солиб, унинг фaзодa муaллaқ тургaнини кўриб .Уни бу ердa шундaй ҳолдa нимa тутиб турганини билсaм давоми...

2925 21:34 / 31.03.2023
Бугунги кунимизда бутун олам Муҳаммад алайҳиссаломнинг зотларига, сифатларига ва таълимотларига қанчалик муҳтож эканини ўтган асрнинг буюк ақл эгаларидан бири, давоми...

3860 19:05 / 10.01.2020
Айрим кишиларнинг ижтиҳод ва фатво мақомига илмий жиҳатдан тайёр бўлиш учун бир неча дирҳамларга сотиб олинадаган компьютер дастури кифоя қилади, деб ўйлашлари давоми...

2183 09:30 / 01.01.2021