1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Вақф: моҳияти ва ижтимоий аҳамияти” мавзусида видеосеминар бўлиб ўтди

09:42 / 05.12.2018 2757 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 4 декабрь куни “Вақф: моҳияти ва ижтимоий аҳамияти” мавзусида диний соҳа ходимлари иштирокида видеосеминар ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Семинар давомида “Вақф” тушунчаси, унинг истилоҳий маънолари, вақф мулкларининг юзага келиши тарихи ва шаръий ҳукмлари ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолиятини тарғиб этиш бўйича маърузалар тингланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Ислом динида инсонларни доимо меҳр-мурувватли бўлишга чақирилгани, хайру саховат ёйилган юрт обод бўлиши, қайси жамиятда одамларнинг қўли очиқ бўлса, бундай жамият равнақ топиши, Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Вақф” фонди олдида ҳам мана шундай мақсадлар турганини таъкидлади. Муфтий вақф тушунчасини ёйиш ва Фонд фаолиятини кенг тарғиб этиш борасида диний соҳа ходимлари олдида турган вазифаларни бирма-бир санаб берди.

Йиғилишда Фонднинг ривож топишига барча ўз ҳиссасини қўшиши, инфокиоскалар фаолиятини кенгайтириш ва мўътабар манбаларда келтирилган вақф бобидаги масалаларни баён қилишга катта эътибор қаратиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, “Вақф” фонди раҳбари Искандар Халилов ўтган давр мобайнида қилинган хайрия ишлари ва келгусидаги режалар қисқача сўзлаб ўтди.

Семинар якунида “Вақф” хайрия жамоат фондининг фаолияти, бугунги кунгача амалга оширилган хайрия ишлари, тадбирлар ва лойиҳаларнинг амалий ифодаси акс эттирилган видеоролик намойиш этилди.


Islom.uz  портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида .АлУрз ва алКабаб, номли биринчи ўзбек тамаддихонаси очилди. Бу ҳақда .Дунё, АА мухбири хабар берди. Ресторан Саудия давоми...

2504 17:35 / 20.02.2024
2023 йил 11 декабрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидига Ҳиндистон бош муфтийси, машҳур олим, .Сунний маданият маркази, раҳбари, фазилатли шайх Абу давоми...

2386 17:39 / 11.12.2023
Ҳар йили Рамазон ойи бошланишидан аввал Саудия Арабистонида аёллар ўз уйларини Рамазон мавзусига оид энг замонавий безаклар билан ясатишади. АлБаладдаги Рамазон давоми...

2640 16:00 / 05.04.2022
.Блекберн, масжидига ташриф буюрувчи мусулмонлар жамоаси дам олиш кунлари кўчалардан ўнлаб қоп ахлат йиғиб тозалов ишларини амалга оширишди. Бу ҳақда islam.ru сайти давоми...

1947 10:20 / 26.05.2021