1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Таомдан аввал ва кейин қўлларни ювиш одоби ҳақида

10:31 / 27.11.2018 6159 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ سَلْمَانَ  رَضِيَ اللهُ عَنْهُ  عن النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: بَرَكَةُ الطَّعَامِ الْوُضُوءُ قَبْلَهُ وَالْوُضُوءُ بَعْدَهُ. رَوَاهُ أَبُودَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Таомнинг баракаси ундан олдин (икки қўлни) ювишдир ва ундан кейин (икки қўлни) ювишдир», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

.

Шарҳ: 

Инсоният таомдан олдин икки қўлни ювишни ҳозирга келиб, бир мунча ўзлаштириб олди. Шу билан бирга, бу ишни шахсий озодалик, маданият ёки шунга ўхшаш сифатлар билан васф қилишга ҳам уринмоқда. Кўплари эса умуман, бу ишни билмайдилар ҳам.

Ислом эса таомдан олдин икки қўлни ювишни дийний таълимотлар орасига қўшган ва уни «барака» деб атаган.

Ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, ҳар бир овқатланишдан олдин ҳам, кейин ҳам икки қўлимизни «Дийнимиз амрига мувофиқ ювмоқдаман», деган ният билан ювмоғимиз лозим бўлади.

Ана шунда бу ишимиз учун савоб оламиз. Қолаверса, ўша ишдан келадиган барча дунёвий фойдалардан манфаатдор бўламиз.

Ушбу ҳадиси шариф овқатланишнинг исломий маданиятига оид дастлабки сабоғини бермоқда. Ҳар бир одам таом тановул қилишдан олдин ҳам, тановул қилгандан кейин ҳам икки қўлини яхшилаб ювмоғи лозим.

“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
. Абу Довуднинг ривоятида .Ким даъват қилинсаю, ижобат қилмаса, батаҳқиқ, Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлур. Ким даъват қилинмай туриб кирса, ўғри давоми...

1534 13:42 / 09 февраль
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Икки қорани заҳарли илон ва чаённи намозда ҳам ўлдиринглар,, давоми...

2224 14:00 / 14.03.2021
. .Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизлардан биров масжидда туриб, мудраса, ўша ўтирган жойидан давоми...

3170 18:30 / 20.03.2022
. . . Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзининг савдосотиқда алданиб қолишини зикр қилди. давоми...

1715 11:30 / 08.12.2024
Аудиолар

211033 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130293 14:35 / 11.08.2021