1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннат учун енг шимарувчилар

07:05 / 26.11.2018 2645 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ азза ва жалла: "Солиҳ бандаларим учун уларга берган нарсаларимдан ташқари захира қилиб, кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва бирорта инсоннинг хаёлига ҳам келмаган нарсаларни тайёрлаб қўйганман", деяпти, дедилар, сўнг ушбу оятни ўқидилар:

"Бас, уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот бўлсин, деб улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини бирор жон билмас" (Сажда, 17-оят).

Муслим ривояти.

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумо айтадилар: 

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни асҳобларига: "Жаннатга кириш учун енг шимарувчилар борми? Чунки у таърифга ожиз. Каъбанинг Раббига қасамки, жаннат чарақлаган нур, тебраниб турган райҳонлар, тикланган қасрлар, тўлиб оқувчи анҳорлар, пишиб етилган турли хил мевалар, гўзал ва чиройли жуфтлар, софлиги ва тиниқлиги абадий бўлган кўпдан-кўп зеб-зийнатлар диёридир. У олий, ажойиб, тинч ва осойиштадир", дедилар. Асҳоб: "Биз жаннат учун енг шимарувчилармиз, эй Расулуллоҳ!" дейишди. Ул зот: "Иншааллоҳ, денглар", дедилар..." 

Ибн Можа ривояти.

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтадилар: 

"Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

"Махлуқлар нимадан яратилган?" деб сўрадим. "Сувдан", дедилар. Сўнг: "Жаннат нимадан бино бўлган?" дедим. "Кумуш ва олтин ғиштлардан. Унинг пойдевори мушк, тошлари дур ва ёқут, тупроғи заъфарон. Ким унга кирса, неъматланади, умидсиз бўлмайди, абадий туради, ўлмайди, кийимлари эскирмайди, ёшлиги ҳам кетмайди (қаримайди)", дедилар". 

Термизий ривояти.

Иброҳим ибн Муовия Саид Тоийдан ривоят қилади: "Менга уммул мўмининнинг озод этган қули Абул Мудалла Абу Ҳурайранинг ушбу ҳадисини айтди: "Эй Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам нима учун сизнинг ҳузурингизда бўлганимизда қалбларимиз юмшаб, охиратни ўйлаб қоламиз. Қачон сизнинг олдингиздан кетиб, бола-чақамиз олдига борсак, дунёга машғул бўлиб кетамиз", дедик".

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар сизлар мени тарк қилган чоғингизда ҳам, ҳузуримда бўлганингиз каби ҳолатда турганингизда, фаришталар сизлар билан албатта қўл бериб сўрашар, сизларни зиёрат қилиш учун уйларингазга келишар эди. Агар сизлар ҳеч гуноҳ қилмаганингизда, Аллоҳ таоло гуноҳ қиладиган қавмни келтирган бўлур эди, сўнг у қавм истиғфор айтиб, гуноҳларини кечиришини сўрар ва Аллоҳ уларни кечирар эди", дедилар.

Биз: "Ё Расулуллоҳ, жаннат ҳақида хабар беринг, у нимадан бино бўлган", дедик. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Олтин ва кумуш ғиштдан. Унинг лойи хушбўй мушк, майда тошлари дур ва ёқут, тупроғи заъфарондир. Унга ким кирса, боқийдир, умидсиз бўлмайди, абадийдир, ўлмайди, кийими ҳам эскирмайди, ёшлиги ҳам кетмайди", дедилар". 

Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: 

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Сайёдга: 

"Жаннатнинг тупроғи нимадан?" деб савол бердилар. У: "Оппоқ мушкдан бўлган тупроқ, эй Абул Қосим!" деди. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Тўғри айтдинг", дедилар. 

Муслим ривояти.

Имом Муслимнинг яна бир ривоятида келишича, Ибн Сайёд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан жаннатнинг тупроғи ҳақида сўраган. У зот: "Соф мушкдан бўлган оппоқ тупроқ", деб жавоб берганлар.


Имом Қуртубийнинг 
“Тазкира”сидан

Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир мўмин банда ҳаётгузаронлик қилиши учун Аллоҳ таоло яратган ҳалол нарсаларни яхшилаб ўрганиши, касбидаги, ишидаги муомалаларда, олдибердиларда, қайси давоми...

2076 21:30 / 03.08.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган У Ўз раҳмати олдидан шамолларни хушхабар қилиб юборган Зотдир. Ва осмондан пок сув туширдик. У ила ўлик давоми...

2033 11:07 / 17.07.2020
Рабиъ ибн Сулаймон айтади .Аллоҳга қасамки, Шофеъийнинг менга қарашидан ҳайбатланиб, у зотнинг ҳузурида ҳатто сув ичишга ҳам журъат қилмаганман,.Имом Аҳмад ибн давоми...

1362 08:00 / 23.09.2020
Иймон келтирган кишининг энг олий мақсади ndash бу Аллоҳнинг розилиги ва бунинг мукофоти ўлароқ, жаннатнинг энг олий даражаси бўлган Фирдавс жаннатидир. Бу тасаввур давоми...

6266 18:25 / 13.04.2017
Аудиолар

121391 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42893 14:35 / 11.08.2021