1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳазратимни хотирлаб...

17:23 / 10.03.2021 3231 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсонинг руҳи ва танаси тирик яшар экан турли хурсандчиликлар ва қийинчиликлар бўлиб туриши табиий ҳол. Устозлар таъбири билан айтганда қалб хурсанд бўлса хотиржам бўлади, аксинча бўлса хафа бўлиб кетади. Чунки қалб нозик нарса ҳисобланади. Аввало, буюк устоз, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳни замондош қилиб берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Устоз ҳақларида бирор нарса ёзишга менда қўрқув хисси бор, чунки буюк олим ҳақларида қалам тебратиб бирор нарса ёзиш осон иш эмас. Шундай бўлсада Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда қисқача хотирлаб ўтишни мақсад қилдим.

Олимларни ҳаётда қанчалик зарур эканлигини нафақат ҳозирги кунда балки, қадимдан буён эътироф этилган ва эъзозлаб ардоқлашган. Бизнинг юртимизда ҳам устозларга юксак эҳтиром ва ҳурмат билан ёндашиб келинмоқда. Устозимиз келажак авлодга буюк меросни қолдирди. Ёзиб қолдирган китоблари, маърузалари, шогирдлари ва дин учун беминнат хизматлари нафақат ўзбекзабон юртларга, балки бошқа миллат вакилларига ҳам катта илм барака бериб турибди. Шу борада устоз билан жонли равишда кўришиш насиб этмаганлигидан ўзимдан уялиб юрар эдим. Бир марта кўришиб дуоларини олсам деган ният ичимдан кўп ўтар эди. Устозни ёзиб қолдирган китобларини ўқиб ўрганишим жараёнида худди китобни ўқияпману ўзларидан тўғридан-тўғри эшитаётгандек бўламан. Ҳар доимгидек куним ўтар экан, кўнглимда ўтган озгина афсусни Аллоҳ менга тушим орқали кўрсатиб қўйди. Мана бугун устозни адашмасам олти маротаба кўриш насиб этди. Тушимда кўрганимда ҳам кўп инсонларга илм ўргатаётган бўладилар, бир амаллаб ёнларига бориб савол берсам жуда чиройли имо ишора билан қарадилар.

Ҳозирда ёнингизда бўлиб турган устозларни қадрланг, улардан илм олинг, дуо олинг. Устозни фоний дунёдан боқий оламга риҳлат қилганларига ҳам 6 йил бўлибди. Устоз ҳақларига дуо қилиб туриш ёдингиздан чиқмасин, чексиз ҳурмат, холис қилинган дуо ижобат бўлишига шубҳа йўқ.

Айнан, дуо орқали бизни юртимиздан яна шундай буюклар дунёга келади.

Милодий 2021 йил 03.10 

Миродилхон Сайдалимов 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Салом ибн Абу Мутиъдан ривоят қилинади .Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ифтор қилиш учун бир идишда сув олиб келди. У сувни оғзига яқинлаштирдию, бирдан йиғлаб давоми...

4662 07:00 / 11.02.2019
Ҳамза розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари, эмикдош инилари, Қурайш қабиласининг паҳлавонларидан бири бўлиб, лақаблари Шаҳидлар давоми...

10036 12:40 / 20.05.2019
Оқил инсоннинг аломатлари саккизтадир Ишида орқа ўгирмасдан, пешвоз чиқувчи бўлади. Ўз замонаси аҳли билан талашиб тортишмасдан, балки муроса қилувчи бўлади. давоми...

2367 11:00 / 20.03.2023
Абдурраҳмон раҳматуллоҳи алайҳ айтади .Бир куни Бишр ибн Мансур бир иш билан олдимга келди. Унга .Одам юбормайсизми, ўзим борардимку,, деганимда .Йўқ. Менинг ишим давоми...

2085 09:08 / 01.03.2020