1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Сабабчи бўлайин

10:35 / 22.11.2018 2953 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Оиламиз-да, ҳеч ким Намоз ўқимайди. Лекин Онам, акам ва мен биламиз. Отам ва синглим билишмайди. Бу гапим қўпол бўлса-да, лекин оиламдагилани дўзахда кўришлик бу менга дўзахданда дахшатлироқ. Сизлардан илтимос уларни жаннатга киришларига мен сабабчи бўлишлигим мумкинми?! Мен ҳаммасига тайёрман. Менга маслахат беринглар? Яхши кўрган инсонларимни жаннатда, ёруғ юзда кўришни истайман. Яна бир илтимосим бориди? Иймонимни қандай кучайтирсам бўлади? Шайтондан қандай ҳимоялансам бўлади? Нима иш қилсам у менга умуман яқинлаша олмайди (менга зарар етказа олмайди?) Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам фақат Аллоҳдандир. Бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам, бизларга Аллоҳни яхшилигини истайман! Бунинг учун қандай амал бор? Илтимос шу ичала саволимга батафсил жавоб беринглар? Мени ёмон йўлдан қайтканим, силарни жаннатга қўйилган қадамингиз бўлсин Ин Ша Аллоҳ.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Инсон насиҳат қилмоқчи бўлган барча кишиларнинг олдида суюкли бўлиши керак. Ўзгаларга насиҳат қиладиган, таълим берадиган ва уларни айтган гапларига амал қилишини хоҳлайдиган инсон аввало яхши илмга эга бўлиши керак. Ҳар бир билган нарсасига амал қилишга ҳаракат қилиши керак. Энг муҳими уларга яхши гапириб, муҳаббатини қозона олиши керак. Чунки ҳикматларда “Кимни яхши кўрсанг уни ҳар бир сўзи ва амаллари сенга чиройли бўлиб кўринаверади” дейилган. Қолаверса банда Аллоҳ билан ўзининг ўртасини ислоҳ қилса Аллоҳ у билан бошқа бандалар орасини ҳам ислоҳ қилиб қўяди. Бунинг учун бироз вақт ҳам керак бўлади. Сурункали касаллик даволаниши қийин ва узоқ муддат талаб қилганидек гуноҳлар ҳам сурункали бўлиб қолади, тарк қилиши учун узоқроқ муддат керак бўлади. Бунинг учун ёнидаги табиблик вазифасини бажараётганлар бироз сабр қилишлар керак бўлади. Оддий касалликни даволаш учун табобатдан илм ва тажриба зарур бўлганидек, гуноҳ касалини даволамоқчи бўлганларда ҳам даволаш илми ва тажрибаси бўлиши керак. Акс ҳолда сизга ўхшаб қўполлик қилиб қўяди, гуноҳ касаллигини зўрайтириб юборади. Сиз илм ўқинг. Валлоҳу аълам!

Манба
Зикр аҳлидан сўранг
Мавзуга оид мақолалар
Никоҳ тўйида турмуш қураётган мўмин киши яқинларини чақириб меҳмон қилишлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган. давоми...

3987 14:13 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Маълумки, бизнинг мазҳабда намозда зам сурадан олдин .бисмиллаҳ, айтилмайди. Агар намозхон иккита сурани зам давоми...

5693 08:15 / 21.01.2018
СаволАссалому алайкум Мен 16 ёшдаман. Талабаман, ётоқхонада яшайман. Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман. Бизга .Жума намозига чиқмайсизлар, намоз ўқимайсизлар, деб давоми...

8431 13:53 / 14.06.2021
Балоғат ёшига етмаган болалар намоз олдини кесиб ўтса, намоз бузиладимиАлбатта, болаларнинг балоғат ёшига етмаган даврида ҳам намоз, шунга ўзхшаган бошқа давоми...

3913 15:45 / 26.04.2016
Аудиолар

211031 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130291 14:35 / 11.08.2021