1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ботинийлар

21:11 / 22.04.2016 6198 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! "Ҳикматли дунё"да ботинийлар ҳақида эшитдим. Ҳозирги кунда улар кимлар, қайси сифатларидан таниймиз? Аллоҳ сиздек уломаларни кўпайтирсин.

Жавоб: Ботинийлар.

Ўша даврларда пайдо бўлган ва Исломга зарар етказиш учун фаолият олиб борганларнинг ичида ботинийлар ҳам бўлганлар. Ботинийлар ўз ақийдалари, фикрлари ва таълимотларини тарқатишда юнон фалсафасидан кенг фойдаланганлар.

Ботинийлар, асосан, Ислом келганидан кейин ўз мансаби ва мартабасини йўқотган аламзадалар эди. Улар, аслида, шаҳват боқоғига ботган, фоҳишабоз ва шахсга сиғиниш тарафдорлари эди.

Ботинийлар Исломга очиқ-ойдин ҳужум қилмадилар. Аксинча, усталик билан ниқобланган ҳолда мусулмонларга зарба беришга ўтдилар.

Ботинийлар мусулмонлар оммаси ичида «нубувват», «рисолат», «фаришта», «охират», «жаннат», «дўзах», «шариат», «фарз», «вожиб», «ҳалол», «ҳаром», «намоз», «закот», «рўза», «ҳаж» каби истилоҳлар катта обрўга экани ва уларни дину диёнат билан маҳкам боғлаб туришини яхши тушуниб етган эдилар. Ботинийлар худди шу кучли ва муқаддас робитага зарба беришни қасд қилдилар.

Ботинийларнинг фалсафасига мисол тарийқасида айтишимиз мумкинки, улар сиртда бошқаларга ўхшаб намоз ўқишлари мумкин, аммо ботин(ич)ларида намозни имомларидан «Тийб ибн Омир учун ўқидим» деб ният қиладилар. Шунингдек, ҳаж қилишлари мумкин, аммо Каъбаи Муъаззамани имомнинг рамзи деб эътиқод қиладилар.

Улар Қуръони Карим ва ҳадиси набавийларнинг зоҳири ва ботини, яъни сирти ва ичи бор, дейдилар. Зоҳир пўчоқ, ботин мағз кабидир. Зоҳир муҳим эмас, ботин муҳимдир. Улар ушбу қоидага биноан, исломга оид ҳар бир истилоҳни ўзларига мос равишда таърифлаб чиқадилар.

Кейинроқ эса, умуман бошқача диний таълимот томон юзланадилар. Ботинийлар Ислом учун катта зарар еказганлар.

Охир-оқибат ботинийлар махфий муассасага айланиб қолди. Қадимда исмоилийлар ва қарматийлар ботинийларнинг намояндаси бўлса, ҳозирда қодиёнийлар ва баҳоийлардир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хонадонларда қафасларда сақланаётган қушларни, аквариумда балиқларни кўрамиз. Ислом дини жонзотларнинг бу тартибда, яъни қайсидир маънода озодликдан маҳрум давоми...

3337 15:48 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Тилла савдосида насия қилиш қораланган оят борми Бир танишим ишонч билан шундай оят бор деди. Илтимос ойдинлик киритиб беринглар.quotЗикр аҳлидан давоми...

6761 11:12 / 29.11.2018
Ассалому алайкум Имом Ғаззолийнинг тил офатлари китобларида .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёматда шафоат қилсинлар, деб дуо қилиш тўғри эмаслиги давоми...

2932 08:15 / 06.06.2020
СаволАссалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари Инсон оила аъзолари ёки бошқа бир инсон учун зарур бўлса, қон ёки бирор тана аъзосини бериши жоизмиЖавобШайх давоми...

6419 13:30 / 13.08.2017
Аудиолар

211010 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130270 14:35 / 11.08.2021