1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бишкекда “Замонавий дунёвий давлатда ислом” II Халқаро конференцияси давом этмоқда

11:14 / 16.11.2018 2701 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча Бишкекда Қирғизистон Президенти ҳомийлигида  “Замонавий дунёвий давлатда ислом” мавзусидаги II халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Конференциянинг мақсади соҳадаги муҳим масалаларни муҳокама этиш, мусулмон жамиятларидаги муносабатларни уйғунлаштириш бўйича зарур ёндашувларини излаб топиш, диний соҳада демократик бошқарув таъсирчанлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда диний радикализм ва экстремистик ғоялар ҳақида жамиятни огоҳлантиришдан иборат.

Йиғилишда Осиё, Африка, Европа ва Америка мамлакатларидан диний, радикализм ва экстремизм хавфидан огоҳлантирувчи академик ва эксперт уюшмалари ҳамда мутасадди давлат органлари вакиллари иштирок этишмоқда , деб ахабар беради ummamag.kg интернет нашри.

Қирғизистон Дин ишлари бўйича давлат қўмитасининг айтишича, конференция доирасида диний таълимнинг модели, диний мавзуларни ОАВ ва интернетда ёритиш масалалари ҳамда ёшлар ва хотин-қизларнинг бу борадаги ўрни ва роли муҳокама этилади.

Мазкур конференция илк марта ўтган йили Бишкекда бўлиб ўтган эди. Унда Қирғизистон ва хориж давлатлардан машҳур илоҳиёт ва диншунослар иштирок этишганди. Конференция доирасида “Замонавий дунёвий давлатларда исломнинг роли ҳақида Бишкек декларацияси” қабул қилинган эди.

Конференция бугун ҳам ўз ишини давом эттирмоқда.


Islam.uz портали таҳририяти

Манба
Ummamag.kg
Мавзуга оид мақолалар
Бугун .Мирза Юсуф, Бодомзор жоме масжиди имомхатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг волидаи меҳрибонлари Кимёхон Тўра ҳожи қизлари оламдан ўтдилар.Шу муносабат давоми...

3333 16:55 / 13.10.2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги ҳужжатга имзо қўйди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари давоми...

2310 20:33 / 03.08.2019
2023 йил 6 июнь куни Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф алУтайбий подшоҳ Салмон номидаги ёрдам ва инсонпарварлик ишлари маркази давоми...

1836 16:30 / 07.06.2023
Кўпчиликка яхши маълумки, Ислом тамаддуни марказларидан бири бўлган она Ватанимизда узоқ йиллардан буён Аллоҳнинг каломи ndash Қуръони карим китоби нашр давоми...

12796 19:32 / 06.04.2018