1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръони карим яна нашр қилинмоқда

19:32 / 06.04.2018 12793 pdf Ўқиш режими + -

Кўпчиликка яхши маълумки, Ислом тамаддуни марказларидан бири бўлган она Ватанимизда узоқ йиллардан буён Аллоҳнинг каломи – Қуръони карим китоби нашр қилинмагани боис юртимиз аҳолисида бу китобга бўлган эҳтиёж катта эди. Мамлакатимизда ижтимоий ҳаётнинг ҳар жабҳасида амалга оширилаётган ижобий ислоҳотлар натижаси ўлароқ жорий йил бошида «Hilol-nashr» нашриёт-матбаасида Қуръони карим китобини эллик минг ададда нашр этиш иши бошланди. Режага кўра, биринчи босқичда шундан 10000 (ўн минг) донаси чоп этилиб, муҳтарам китобхонлар эътиборига ҳавола қилинди. Юртдошларимизнинг Аллоҳнинг каломига муҳаббати, ўз юртимизда чоп этилган Қуръони каримни ўқишга иштиёқи, қолаверса, хориждан келтирилган Мусҳафлардан анча арзонлиги боис биринчи босқичда чоп этилган Қуръони карим китоби сотувда жуда тез тугаб қолди.

Қуръони карим китоби сотувда тугагандан сўнг шу китобдан бир дона бўлса ҳам топиб беришни сўраб нашриётга мурожаат қилаётганларнинг саноғи йўқ. Мингларча ихлосмандлар «Қуръони карим сотувда тугаб қолдими?», «Яна қачон чиқади?», «Яна чиқадими ўзи?» деган саволлар билан тинимсиз қўнғироқ қилишмоқда.

Ҳозирда «Hilol-nashr» нашриётида кейинги 10 000 дона Мусҳафи шарифни чоп этиш ишлари бошланган. Қуръони каримни нашр этиш жуда масъулиятли иш бўлгани боис, уни нашр этиш бошқа китобларга қараганда кўпроқ меҳнат, эътибор ва вақт талаб қилади. Шунинг учун бу босқичда чоп этиладиган 10 000 ададдаги Қуръони карим уч ой муддат ичида китобхонлар эътиборига ҳавола қилиш режалаштирилган.

Ўз юртимизда нашр этилган Қуръони каримдан олишга улгурмай қолдик, яна нашр қилинса яхши бўларди деб юрган китобхонларнинг кўнгиллари хотиржам бўлаверсин, чунки бу иш яна бошлаб юборилган. Азиз юртдошларимиздан бу масъулиятли ишни осон ва баракали қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилиб туришларини илтимос қиламиз. 

«Hilol-nashr»




Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тренинг жорий йилнинг 67 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги давоми...

3504 17:45 / 02.10.2019
Бутун дунё мусулмонлари учун Рамазон нафақат рўза тутиш, балки муҳтожларга эҳсон қилиш ойидир. Бу ой давомида қилинган эҳсонларга бошқа ойларга нисбатан кўпроқ давоми...

1695 18:25 / 03.04.2023
Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган энг мўътабар ва улкан масжид Масжидул Ҳаром ва Исломнинг иккинчи мўътабар маскани, Мадина шаҳридаги Масжидун давоми...

1747 12:35 / 08.10.2024
Жорий йилнинг 26 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мажлислар залида .27 июнь mdash Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни, муносабати билан давоми...

710 17:24 / 26.06.2025