1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рабиул аввал: биз бу ой ҳақида нималарни биламиз?

10:07 / 04.09.2024 20061 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун, қуёш чиққани ҳамон, биз мусулмон тақвимининг энг аҳамиятли ойи – Рабиул аввалга кириб келдик. Ислом тарихида ушбу муқаддас ойда бутун умматимиз учун энг аҳамиятли воқеа – Аллоҳ яратган барча махлуқотларнинг энг шарафлиси ва маҳбуби, У Зотнинг ҳузурида энг мукаррами ва азизи, бизнинг севимли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган – Мавлид ойидир.

 Рабиул аввал бу – Аллоҳнинг марҳамати билан мукаммал кўринишда бутун инсониятга ислом динини тарқатган,  бутун инсониятга Яратгувчининг энг охирги Элчисини ҳадя этган ой. 40 йилдан кейин Аллоҳ таоло Пайғамбар мавқеини ато этган гўдак Муҳаммад 571 йил Рабиул аввал ойининг 11 ва 12 куни ўртасида туғилган, деб ҳисоблаш қабул қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дунёни тарк этишлари ҳам шу ойда рўй берган. Биз бугун кутиб олган ушбу муқаддас ойда мусулмонлар учун катта аҳамиятга эга бўлган яна бир қатор воқеалар юз берган. Бу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратга йўл олганлари, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Руқайя розияллоҳу анҳонинг туғилишлари, биринчи масжиднинг бунёд этилиши ва биринчи жума намозининг ўқилишидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари инсониятга ҳадя этилган Аллоҳ таолонинг энг буюк марҳаматларидан бири ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «(Эй, Муҳаммад) Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик» («Анбиё» сураси, 107-оят). Шунинг учун Рабиул аввал ойи Аллоҳ таолонинг бу буюк неъматига саловотлар айтиш ойи ҳисобланади. Рабиул аввал ойи давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  ҳаёт йўллари ҳақида маърузалар қилиш, Расули Акрамни улуғлаб салавотлар айтиш билан мажлислар ўтказиш қабул қилинган. Ахир Аллоҳ таолонинг ўзи «Аҳзоб» сурасининг 56-оятида бизларни  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шарафига саловот айтишга чақиради «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг». Ушбу ойни ўзингиз учун ўзгача қилинг: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, уларнинг яхши фазилатларини ўрганинг, уларнинг ҳадисларини ўқинг, кўп саловотлар айтинг, кундалик ҳаётингизнинг ҳар бир соҳасида суннатга жон бахш этиб, ибодатларингизни зиёда қилинг.

 

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар хайрда бўлурлар,, дедилар,. давоми...

2581 17:00 / 15.05.2019
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарсани сўрашдан наҳий қилинган эдик. Бизга бадавий аҳллардан давоми...

2527 09:30 / 04.05.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй,, деган .Кавсар, сураси, давоми...

3857 09:00 / 15.07.2021
Иккинчи бобҲузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Умар.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фитна ҳақидаги ҳадисларини ким ёддан билади, деди.Ҳузайфа.Мен у давоми...

2517 21:40 / 07.05.2019