1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Исрофгарчиликми?

12:07 / 11.11.2018 2805 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Мен техника воситаларига қизиқаман. Шу жумладан телефон ва гаджетларга ҳам. Яқинда нархи бир миллион сўмдан ортиқроқ бўлган қулоқчин олмоқчи бўлиб ўйланиб қолдим. Бундай қиммат техника воситаларини олиш, ишлатишга кетадиган сарф-харажатлар исрофгарчиликка кирмайдими? Ўзим ишлаб пул топаман, закот ва эҳсон амалларини шариатимизда айтилганидек қилиб боришга қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Жавобингиз учун раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уламоларимиз яшаш тарзини тўртга бўлганлар.
1). Раҳойиш – кун кечирса бўладиган уйли, жойли кийим-кечак, озиқ-овқат билан кифояланиш, жоиз.
2). Осойиш – имконияти бўлса юқорида зикр қилинганларнинг ҳар биридаги қулайликлардан фойдаланиш, жоиз.
3). Зебойиш – юқорида зикр қилинганларни кўрганда кўз қувонадиган даражада бўлиши, жоиз.
4). Намойиш – барчасида фахрни ирода қилиш, жоиз эмас.
Қолаверса, инсонга умр ва бойлик охиратга зодироҳилани кўпайтириш учун берилади. Уларни арзимас, вақтинча бўлиб, кейин йўқ бўладиган нарсаларга сарфлаш ақлли инсоннинг иши эмас. 

عن أبي هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ أن النبي صلى الله عليه و سلم أمر عائشة أن تذبح شاة فقسمتها بين الجيران وكان أحب الشاة إلى رسول الله [ ص 121 ] صلى الله عليه و سلم الذراع فلما جاء رسول الله صلى الله عليه و سلم قالت عائشة ما بقي عندنا شيء إلا هذا الذراع فقال رسول الله صلى الله عليه و سلم كلها بقي إلا الذراع  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишага бир қўй сўйишга буюрдилар. Оиша (уни сўйдириб) қўшниларга тақсимлаб берди. Қўйдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг суюкли жойи қўли бўлар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида Оиша: “Ҳузуримизда қўйнинг шу қўлидан бошқа ҳеч нарса қолмади” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қўлидан бошқа ҳаммаси(савоби захира бўлиб) қолибди” дедилар". Валлоҳу аълам!

Манба
Зикр аҳлидан сўранг
Мавзуга оид мақолалар
Биз оиламиз билан ҳар жума куни кичик хатм қиламиз. Яъни Қуръондан айрим сураларни ўқиймиз. Бу тўғрими Ва .кичик хатм, деган тушунча бормиБу тушунча бор, quotхатми давоми...

5999 21:33 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мени бир қиз ўртоғим бор. У қиз ғайри дин ва ғайри миллат вакили. Ҳозирда у қиз бир ўзбек йигитини ёқтириб қолган ва давоми...

6370 09:25 / 23.01.2018
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх жаноблариЯқинда бир намозхон эчки терисидан қилинган махси кийиб юрганимни кўриб, бу махси таҳорат ушламайди, бу ҳақда фатво чиққан давоми...

3999 16:35 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Қироатнинг энг паст даражаси ўзи эшитадиган даражада бўлиши керак экан. Ичимизда ўқиган дуо ва суралар учун тиловат қилганнинг савоби давоми...

2394 07:32 / 28.10.2018