1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Эчки терисидан қилинган махси

16:35 / 27.04.2016 3922 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум, Шайх жаноблари!
Яқинда бир намозхон эчки терисидан қилинган махси кийиб юрганимни кўриб, бу махси таҳорат ушламайди, бу ҳақда фатво чиққан деб айтиб қолди. Шу ҳақда маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу масала бўйича «Мухтасари Виқоя» шарҳида қуйидагилар келган.
Уни икки чориққа ва тўпиқни тўсувчи ҳамда сафар қилишга ярайдиган нарсага тортиш жоиздир.
Чориқ совуқда махсининг устидан кийиладиган нарса бўлган. Абу Довуд, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва ал-Ҳокимлар Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чориққа масҳ тортганлари айтилган.
Махсини кийгандан кейин таҳорати кетмай туриб устидан чориқни кийган бўлса, унга масҳ тортса бўлади. Аммо таҳорат кетиб махсига масҳ тортиб олиб, кейин чориқни кийган бўлса, унга масҳ тортиб бўлмайди.
Махси ва чориқдан бошқа уларнинг вазифасини адо этадиган пойабзалларга ҳам масҳ тортса бўлади. Бунинг учун, мазкур пойабзаллар икки оёқнинг тўпиқдан юқорисини тўсадиган, боғламаса ҳам ўзи тик турадиган ва у билан юриб сафар қилса бўладиган даражада бўлиши лозим. Мазкур сафар энг ози бир фарсах, яъни 5544 метр масофага бўлиши керак. Агар мазкур масофани босиб ўтгунча йиртилиб кетадиган пойафзал бўлса, унга масҳ тортиш жоиз эмас. Ҳар ким ушбу қоидага солиштириб, ўзи билиб олаверади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
CАВОЛ Ассаламу Алайкум ва Раҳматуллохи ва Барокатуҳ, Шайх хазратлари Яратгандан Сиздек илмли инсонларни купайтириши ва биздек оддий мусулмонларга тўғри йўлдан давоми...

6605 20:24 / 27.04.2016
Яқинда куёвимиз улфатчиликдан маст ҳолда келиб, жаҳл орқасида қизимизни талоқ қўйибди. Баъзилар маст одамнинг талоғи инобатга ўтмайди, деса, бошқалари бундай давоми...

5449 15:44 / 24.04.2016
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Ҳазрат иддада ўтирган аёл қачон уйидан чиқиши мумкин Бир киши касал кўришга, жанозага, тўйга бир кун олдин борса бўлади давоми...

5698 21:01 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, дуо қилаётган пайтимизда Худодан сўрашда ҳаддан ошиш дeган ҳолат йўқми Масалан уйда намоз ўқигандан сўнг Эй Худо ўқиган давоми...

5361 16:46 / 06.03.2018
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021