1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Кўзи ожизларга Брайл ёзувидаги Қуръон ҳадя этилди

11:48 / 05.11.2018 3339 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча “Мурувват куни” тадбири доирасида Дин ишлари бўйича қўмита Саудия Арабистонидан махсус келтирилган Брайл ёзувидаги Қуръонни кўзи ожиз инсонларга туҳфа қилди. Бу ҳақда Turon24 нашри хабар берди.

Пойтахтда ташкил этилган тадбирда 250 нафар кўзи ожиз ҳамда эшитиш ва гапириш имконияти чекланганлар иштирок этди.

Тадбир давомида “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳам ногиронларга қимматбаҳо совғалар топширди.

Имконияти чекланганлар диний адабиётларни Брайл ёзувида нашр этиш, аудиодисклар чиқариш, диний-маърифий тадбирларни ўтказиш учун бино ажратиш, ногиронлар учун махсус сайт ташкил қилиш бўйича қатор таклифларни билдиришди.

"Ўзбекистонда 23 мингта кар-соқов бўлса-да, уларга 50 тагина сурдотаржимон бор, – дейди меҳмонлардан бири. – Ҳеч бўлмаса, 300 нафар ана шундай таржимон керак. Бугунги кунда масжидларда ҳам сурдотаржимонларга катта эҳтиёж бор".

Тадбирда шу каби муаммолар ва уларнинг ечими бўйича қатор таклифлар билдирилди. Кейинги мурувват кунига қадар амалга ошириладиган режалар белгилаб олинди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Turon24
Мавзуга оид мақолалар
XIVXV асрларда, Ғарбий Африкада жойлашган Тимбукту шаҳри дунёнинг энг бой шаҳари, ҳудуди эса Лондон шаҳридан беш маротаба катта бўлган. Илм, иқтисод ва ҳарбий давоми...

1926 15:13 / 29.06.2024
Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Венесуэла раҳбари Николас Мадуро билан Каракасда ўтказган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади Daily Sabah. давоми...

2376 14:55 / 05.12.2018
Тошкент шаҳар .Шароит плюс, ногиронлар жамоат бирлашмаси нодавлат нотижорат ташкилотида .Очиқ суҳбатлар, туркум кўрсатуви лойиҳаси ташкил этилган. Ушбу туркум давоми...

2695 16:30 / 15.11.2021
Маълумки, Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг ҳар чоршанба ва жума кунлари .Ҳазрат Навоийни англаш сари, туркум суҳбатлари бўлиб ўтаётган эди. Баъзи сабабларга кўра, давоми...

1898 14:38 / 17.03.2021