1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ислом ва ногиронлик» мавзусида очиқ суҳбат

16:30 / 15.11.2021 2581 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент шаҳар «Шароит плюс» ногиронлар жамоат бирлашмаси нодавлат нотижорат ташкилотида «Очиқ суҳбатлар» туркум кўрсатуви лойиҳаси ташкил этилган. Ушбу туркум кўрсатувда асосан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоя тизими, ногирон болаларнинг инклюзив таълими қандай ташкил этилиши, шундай шахсларга нафақа тайинлаш тартиби қандай бўлиши, гендер тенглиги ва ногиронлиги бўлган аёллар ҳуқуқлари ва шу каби мавзуларга мутахассислар томонидан тавсия ва кўрсатмалар бериб борилади.

«Очиқ суҳбатлар»туркум кўрсатувининг 9-сони «Ислом ва ногиронлик» мавзусида бўлиб, суҳбатни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, islom.uz портали раҳбари Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қилиб берган. Суҳбатда аввало имом ноиб исломда имконияти чекланганлар ҳақида оят ва ҳадисдан далиллар келтириб ўтган.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «Абаса» сурасининг аввалида аъмо (кўзи ожиз) саҳобий Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу ҳақларида бир қанча қиссаларни марҳамат қилган. У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қурайш аъёнлари билан машғул эканликларини кўрмай, у зот алайҳиссаломга баланд овоз билан: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ ўзингизга ўргатган нарсадан менга ҳам ўргатинг», деб халақит берганлари, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан ғижиниб, юзларини буриштирганлари ва юз ўгирганлари ҳикоя қилинади. Шундан кейин эса у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга мазкур иш туфайли итоби илоҳий келади.

Бир куни Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайш қабиласи аъёнларидан баъзиларини динга даъват қилиб турганларида икки кўзи кўр Абдуллоҳ ибн Умму Мактум исмли саҳобий: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ ўргатган нарсадан менга ҳам ўргатинг», деб баланд овоз билан қичқириб, келиб қолди. Набий алайҳиссаломнинг нима билан машғул эканликларини билмасдан, бу сўзларни бир неча марта такрорлади. Бу Муҳаммад алайҳиссаломга ёқмади: юзларини буриштирдилар, ундан юз ўгирдилар. Шунда Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига хитоб қилиб, ушбу сураи кариманинг аввалидаги оятларни нозил қилди. Бу ҳам Қуръоннинг ҳақиқий илоҳий Китоб эканига ёрқин далилдир. Қайси бошлиқ ўзига нисбатан қилинган танқиднинг асрлар бўйи ўқиладиган илоҳий китобда собит бўлишини хоҳлайди?!

Шундан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳуни доимо ҳурмат қилиб юрганлар.

«Ислом дини жисмоний имкониятида нуқсони борларга ҳеч қандай мақом ёки азоб, азизлик ёки хорликни белгилаб бермаган. Балки Аллоҳга бўлган иймон, Унга бўлган ихлос, диёнат, қалб поклиги каби сифатлар инсоннинг мақомини белгилаб беради. Бироқ жисмоний имкониятнинг чекланиши Аллоҳ таоло томонидан берилган дард ва синов ҳисобланиши мумкин. Имконияти чекланган шахслар бундай ҳолатдан нолиш каби тушунчаларни, мулоҳазаларни қилмаслиги лозим. Аслида барча инсонлар учун бу дунё жуда тез фурсатда 30-40 йилда ўтиб кетади. Бундай шахслар аввало шундай синовлардан муваффақиятли ўтиб олсалар, абадий дунёда буюк мақомга эришадилар, иншааллоҳ», дейди Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид «Очиқ суҳбатлар» кўрсатувида.

Суҳбат давомида ибодатнинг улуғлиги, имконияти чекланганлар доимо Аллоҳ таолодан сабри салвон сўраб дуо қилишлари, матонат сўрашлари, ҳар бир инсон қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар Робби билан қалбан боғланиш кераклиги уқтирилган.


Тўлиқ видеони кўриш учун
- https://youtu.be/YKCOx39Yu-k

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қозоғистон пойтахти НурСултондаги .Ҳазрат Султон, масжидида мактаб ўқувчилари учун ёзги лагер очилди. Бу ҳақда Muslim.kz хабар беради.Ушбу лагерда, .Нур Муборак, давоми...

2669 07:10 / 14.06.2019
Малайзиянинг КуалаЛумпур шаҳрида Ислом молияси ва банк иши мавзусида суғурта ва лизинг компаниялари ҳамда тижорат банклари вакиллари учун семинартренинг бўлиб давоми...

1361 15:07 / 21.11.2023
2025 йилнинг 25 январидан бошлаб Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида .II Халқаро Ислом санъати биенналеси, кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Нуфузли кўргазмада бутун дунёдан давоми...

918 12:23 / 20 февраль
Бугун 27 февраль куни .Hilol Nashr, нашриётига Жиззах шаҳридаги .Қуръон ва тажвидни ўргатиш, ўқув курси тингловчилари ташриф буюрдилар. Қуръон ихлосмандларини нашриёт давоми...

751 16:13 / 27 февраль
Аудиолар

211086 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130344 14:35 / 11.08.2021