1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонда яна бир олий диний таълим муассасаси ташкил этилди

20:20 / 02.11.2018 2982 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш, ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ватандошларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис илми мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш ҳамда соҳага оид олий маълумотли етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди.

 Қарорга кўра, Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги олий диний таълим берувчи нодавлат таълим муассасаси ҳисобланади. Мактаб битирувчиларига бериладиган давлат намунасидаги диплом Ўзбекистон Республикасида олий диний таълим соҳасидаги бакалавр даражасини берувчи олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат деб эътироф этилади. Мактабда “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланади.

 Ҳадис илми мактабининг асосий вазифаси Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳиятини, ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганган, ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ ватандошларимизнинг улкан илмий меросини пухта ўзлаштирган, ҳадисшунослик соҳасида илмий изланишлар олиб бориш кўникмасига эга мутахассисларни тайёрлаш ҳисобланади. Шунингдек, ҳадисшунослик мактаби шаклланиши ва ривожланиши, унинг илмий-маънавий асосларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, тадқиқ этиш ва унинг натижалари асосида ҳадислардаги эзгу умуминсоний ғояларни халқимизга, айниқса, ёш авлодга етказиш ҳам Мактабнинг асосий вазифаси этиб белгиланган. 

 Ҳадис илми мактабида ўқиш муддати беш йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари саралаб олинади.

 Қорорда белгиланганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Мактаб билан хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий ва таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, хорижлик профессор-ўқитувчиларни Мактабга жалб қилиш бўйича тизимли ишларни амалга оширади. Шунингдек, Мактаб профессор-ўқитувчиларини малака ошириш, тажриба алмашиш ва ўқитиш учун чет мамлакатларга юбориш чораларини кўради.

 

 Дин ишлари бўйича қўмита

 Матбуот хизмати

Манба
Дин ишлари бўйича қўмита
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жорий йил 8 октябрь куни Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида жума намози пайтида бўлиб ўтган террорчилик ҳаракати ҳақида давоми...

2156 21:00 / 10.10.2021
Туркий давлатлар дин пешволари иштирокида бугун, 6 май куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Туркий халқларнинг Ислом цивилизацияси ривожига қўшган давоми...

2112 14:30 / 09.05.2022
Президент Шавкат Мирзиёев ЎзбекистонҚатар саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди. Бу ҳақда president.uz манбаси хабар берди. Қатар Давлати Амири шайх давоми...

1205 17:13 / 05.06.2023
Абдураҳмон қори ибн Абдуллоҳ ибн Файзуллоҳ ҳозир 9 ёшда.Ёш бўлишига қарамай, 9 та қироатдан ижоза соҳиби бўлганШу билан бирга, 1400 та ҳадиси шарифни ҳам ёд олганШайх давоми...

2091 00:08 / 17.04.2022
Аудиолар

211059 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130320 14:35 / 11.08.2021