1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Михсиз қурилган қадимий масжид!

06:16 / 03.11.2018 3381 pdf Ўқиш режими + -

Дунёдаги энг антиқа масжидлар билан таништиришда давом этамиз. Бугун биз Туркияга, яна ҳам аниқроғи дунёдаги энг қадимий ёғоч масжидлардан бири жойлашган Самсун вилоятининг Чоршанба туманига йўл оламиз.

 "Бунинг нима ҳайратланарли жойи бор экан", – дерсиз. Гап шундаки, ушбу масжидни қуришда мутлақо михдан фойдаланилмаган! Гёжели масжиди – 1206 йилда бирорта ҳам мих ишлатмасдан ёғочдан қурилган иншоотдир. Масжиднинг майдони 392 кв.м. ни ташкил этади, у ўз ичига 300 нафар намозхонни сиғдира олади.

Масжид ҳалигача ўз фаолиятини олиб боради, ҳар ҳафта бу ерга мусулмонлар жума намозини адо этиш учун йиғилишади.  

Гёжели масжиди  Анатолия  турк ёғоч меъморчилигининг энг чиройли обидаларидан бири ҳисобланади. Бино саккиз юз йил аввал бир тўсинни иккинчи тўсиннинг орасига киргизиш бўйича алоҳида усул ёрдамида қурилган. Зилзилабардош уланмалар туфайли масжид бузилмаган ва ўзининг бирламчи кўринишини сақлаб қолган.

Ушбу масжиднинг қурилиши борасида турли хил қарашлар мавжуд. Уларнинг бирига кўра, масжид салжуқийлар султони Ғиёсиддин Кайхусрав  томонидан Манцикертдаги машҳур жангдан кейин бунёд этилган. Бошқа маълумотларга кўра эса, уни ҳарбий лашкарлардан бири қурган. Масжиднинг ёшини ёғочнинг махсус тадқиқотларини ўтказган мутахассислар ҳам тасдиқлашди. Нима бўлганда ҳам масжиднинг маҳаллий аҳолига нафақат байрам кунлари, балки одатий кунларда ҳам фойдаси тегиб туриши одамни қувонтиради.


Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1924 йил 18 август бундан 101 йил олдин ndash Татаристон, Бошқирдистон ва Туркистон уламоларидан ташкил топган шарафли соқчилар кузатувидаги махсус поезд Усмон давоми...

893 15:08 / 18 август
Миср Миллий кутубхонаси ва Миллий архив агентлиги Лондонда сотилиши тўхтатилган Қуръони каримнинг қўлёзма нусхаси мамлакатга қайтарилганини маълум қилди. Бу давоми...

2310 14:27 / 08.01.2019
Афғонистоннинг Балх вилоятида Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан мадраса қурилмоқда. Бу ҳақда Афғонистондаги .Толибон, ҳукумати олий таълим вазирлигининг давоми...

1375 14:24 / 21.07.2024
Саккизинчи амалАллоҳ таолонинг неъматлари, эҳсони, фазли тушадиган саҳар пайтларида холи қолиб, Унинг Каломини тиловат қилиш, Унинг ҳузурида қалб билан, бандалик давоми...

2491 11:00 / 02.02.2021
Аудиолар

211010 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130270 14:35 / 11.08.2021