1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Одобнинг таърифи

20:10 / 08.10.2018 4036 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тилимизда «одоб» тарзида талаффуз қилинишга одатланиб қолинган арабча «адаб» сўзи аслида яхшиликка чақиришни англатади, у «маъдаба» ўзагидан олинган. Маъдаба эса одамларни яхшиликка, маънавий зиёфатга чақиришни англатади. Одоб ҳам одамлар доимо даъват қилинадиган маънавий «маъдаба», яъни зиёфат бўлгани учун шу номни олган. Демак, одоб яхшилик демакдир. «Фалон киши одобли экан» дейилгани ўша одамнинг яхшилиги кўп экан, деганидир. «Кийиниш одоби» деганда яхшилаб кийиниш тушунилади. «Суҳбат одоби» деганда суҳбатни энг яхши савияда олиб бориш кўзда тутилади. «Ижтимоий одоблар» ижтимоий муомалаларни энг яхши тарзда олиб бориш деганидир.

Абу Муҳаммад «Китобул Воъий» асарида: «Одоб одамларни мақталган нарсаларга чақиргани учун одоб деб номланган», дейди. Абу Зайд раҳматуллоҳи алайҳи: «Одоб фазилатлардан бирига элтувчи яхши уринишга ишлатиладиган ном», деган.

Одобнинг қуйидагича таърифлари ҳам келган: «Мақтовга сазовор сўз ва амални ишлатиш, қилиш одобдир»; «Карамли ахлоқларни ушлаш одобдир»; «Ўзингдан каттани улуғлаб, ўзингдан кичикка меҳр кўрсатишинг одобдир». Шу ва шунга ўхшаш таърифлар тўпланганида, Исломда кўзланган «одоб» маъноси юзага келади.

Муҳаммад Зеҳний айтади: «Фазилат наслу насаб билан эмас, балки одоб билан топилади».

«Ҳар бир киши касб-корни мукаммал билмоғи, яхши тарбия олмоғи ва яхши хулқ-одоб, фазилатларга эга бўлмоғи керак», дейди Абу Наср Форобий.

Ҳозирги кунда ғарб маданияти таъсирида «одоб»ни маданият дейиш ҳам жорий бўлган. Мисол учун, «овқатланиш одоби» дейиш ўрнига «овқатланиш маданияти» дейилади. Баъзида ижтимоий одоблар деган маънони ифода этиш учун французча «этикет» сўзи ҳам ишлатилади.

 “Ижтимоий одоблар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суфён ибн Уяйна айтади .Бир куни халифа Ҳишом ибн Абдулмалик Каъбага кирган эди, у ерда Солим ибн Абдуллоҳни кўриб, .Мендан ҳожатингизни сўранг,, деди. Солим .Мен давоми...

2230 08:00 / 23.07.2020
Муҳаммад ибн Абу Алқама Абдулмалик ибн Марвоннинг олдига кириб, .Басранинг саййиди ким, деб сўради. Абдулмалик ибн Марвон .Ҳасан,, деб жавоб берди. Муҳаммад ибн Абу давоми...

3157 07:10 / 20.04.2019
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги Заркент бобоrdquo зиёратгоҳида аёллар ва болалар томонидан қабр тавоф қилинаётгани, устунлар ўпилаётгани, давоми...

2475 13:55 / 03.10.2019
Абу Саид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бир бўри сурувга ҳужум қилиб, бир қўйни олиб қочди. Чўпон бўрини қувиб, қўйни тортиб олди. Шунда бўри тилга давоми...

4387 09:08 / 10.11.2018