1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Басранинг саййиди

07:10 / 20.04.2019 3108 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Абу Алқама Абдулмалик ибн Марвоннинг олдига кириб, «Басранинг саййиди ким?» деб сўради. Абдулмалик ибн Марвон: «Ҳасан», деб жавоб берди. Муҳаммад ибн Абу Алқама: «У ажамми ёки арабми?» деди. Абдулмалик: «Мавло», деди. Муҳаммад ибн Абу Алқама: «Эй шўринг қурғур, мавло бўлган киши ҳам арабларнинг саййиди бўладими?» деди. Абдулмалик: «Ҳа, шундай», деди. Муҳаммад ибн Абу Алқама: «Нима учун?» деб сўради. Абдулмалик: «У бизнинг қўлимиздаги дунёга муҳтож эмас. Лекин биз ундаги илмга муҳтожмиз», деди. Муҳаммад қизиқиб қолиб, «Қани менга уни сифатлаб бер-чи», деди. Абдулмалик: «Одамларга буюрган нарсасини биринчи бўлиб ўзи бажаради, қайтарган нарсасидан энг биринчи бўлиб ўзи тийилади» деб, бутун Ислом умматининг энг парҳезкор уламоларидан бири, тобеъинлар улуғи ҳамда Басранинг саййиди бўлган Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳни сифатлаб берди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мисвар ибн Махрама ҳикоя қилади Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни пичоқлашгач, ҳушларидан кетдилар. Саҳобалар У кишини намоздан бошқа нарса билан уйғота давоми...

3204 08:01 / 25.11.2018
Бозорга кираётиб, қуйидаги ҳадисда келган дуони ўқийди . ,. . , . ,. .Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу давоми...

3217 15:00 / 01.06.2020
Имом Қози Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ Яъқуб ибн Иброҳим Ансорий Куфий Бағдодий ҳижрий 113 санада таваллуд топган ва 182 санада вафот этган бўлиб, Имом Абу Ҳанифа давоми...

3729 16:40 / 05.02.2019
Муҳаммад Тақий Усмонийнинг бир куни қандай кечадиБу ҳақда ҳазратнинг рафиқалари шундай дейди .Бомдод намозидан кейин умр йўлдошим билан пиёда сайрга чиқамиз. давоми...

5377 16:00 / 16.04.2019
Аудиолар

211018 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130277 14:35 / 11.08.2021