1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Россия мусулмонлар учун сайёҳлик турлари очади

11:14 / 08.10.2018 2604 pdf Ўқиш режими + -

Туризм Федерал агентлиги (Ростуризм) Россияда мусулмонлар учун маданият мерос объектлари бўйлаб саёҳатларни оммалаштиришни режалаштирмоқа, – деб хабар қилмоқда islamtoday.ru сайти.  Агентлик раҳбари Олег Сафоновнинг сўзларига қараганда, "Россия муқаддас қадамжолари" лойиҳаси Россия Федерацияси ҳудудида жойлашган маданий ва диний-маданий мерос объектлари ва обидаларига сайёҳлар эътиборини жалб қилишга йўналтирилган. Унинг таъкидлашича, тарғибот оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилади.

“Тўққизта минтақада суратга олиш ишлари якунланди. Ҳозирда диний сайёҳликни ривожлантириш ва ички сайёҳлик оқимларни кучайтиришга хизмат қилишда фаол бўлишимиз лозим. Биз учун мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилишнинг ранг-баранглиги, гўзаллиги ва бошқа жиҳатларини кўрсатиш муҳимдир. Биз православиедан бошладик, лекин бунда Ислом, буддизм ва иудаизм вакиллари билан ҳам худди шундай ишлар амалга ошириш кўзда тутилган”, – деди Олег Сафонов.

Бундан аввалроқ Ростуризм раҳбари мусулмон давлатлар кириш туризмини ривожлантириш нуқтаи назаридан  Россия учун энг истиқболли бозорлардан ҳисобланади, деб айтганди.

Ташкилот ҳисоб-китобларига қаранганда, 2017 йилда мамлакатга ислом динига эътиқод қиладиган давлатлардан 9,5 миллион сайёҳ ташриф буюрган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islamtoday.ru
Мавзуга оид мақолалар
Эртага, 4 июнь куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қаламларига мансуб .Закот, назрлар, садақалар ва каффоратлар, китобининг таништирув давоми...

1298 15:30 / 03.06.2022
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 14 март куни Сирдарё вилоятига йўл олди. Сафар асносида давлатимиз раҳбари Ўзбекистон давоми...

1903 13:03 / 14.03.2024
2023 йил 3 май куни Тошкент шаҳридаги Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти педагоглар жамоасининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала давоми...

2492 14:49 / 03.05.2023
Японияда кенг тарқалган буддизм ва синотизм динлари ҳақида нима ҳам дейиш мумкин. Бу ерда мусулмонлар жуда ҳам озчиликни ташкил этади. Эндигина исломни қабул давоми...

2911 07:10 / 19.04.2019