1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Очкўзлик

11:01 / 28.09.2018 4662 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсоннинг руҳий рағбати заифлашса, моддий рағбати кучаяди. Бу эса кўпинча таом орқасидан тушишга олиб боради. Албатта, яхши таомга ўч бўлиш кишининг жинсий рағбатини кучайтиради. Бу эса, ўз навбатида инсонни «Яшашдан мақсад, моддий лаззатдир», дейишга олиб келади. Натижада ундаги руҳий сифатлар, хоҳ эҳсон бўлсин, хоҳ бировга яхшилик қилиш бўлсин ва ҳоказо, яхшилик сифатлари заифлашиб, унинг ўрнини манманлик, бераҳмлик, исрофчилик каби ёмон одатлар эгаллайди. Натижада бундай одам ўз жамиятида ёмон инсонга айланади, ундан ҳеч ким манфаатлана олмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони каримда мусулмонларни очкўзликка мойил бўлишдан қайтаради:

«Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас» (Аъроф сураси, 31-оят).

Шунингдек, очкўзлик кишининг зеҳнини пасайтиради, унинг ақлига руҳий озуқалардан фойдаланишига йўл бермай қолади. Чунки очкўз кишининг фикри-зикри фақат турли овқатларга боғланиб қолади. Натижада у ўз фикрини, иродасини поклай олмайди ва камчиликларини тузата олмайди, инсонликдан чиқиб, ҳайвонликка юз тутади. Инсон дучор бўладиган бундай пасткаш сифатни Аллоҳ таоло «кофирларнинг сифати» дейди:

«Куфр келтирганлар «баҳраланурлар» ва худди чорва ҳайвонлари егандек ерлар ва олов уларга турар жойдир» (Муҳаммад сураси, 12-оят).

Исломнинг энг муҳим мақсадларидан бири бўлмиш руҳий ҳаётни жорий қилишда еб-ичиш борасида ўртача бўлиш хусусидаги Қуръони карим кўрсатмаси шундан иборат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Каримда ёлғончиларга қиёмат куни аламли азоблар бўлиши уқдирилади.Аллоҳ таоло Наҳл сурасида марҳамат қилади .Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун давоми...

3597 10:00 / 01.06.2019
Жаъфар ибн Сулаймон айтади .Бир кучук Молик ибн Динорга эргашиб кетаётганини кўриб, .Эй Абу Яҳё, нега у сизга эргашиб юрибди, дедим. У .Ёмон дўстдан шу яхши,, давоми...

1933 08:00 / 14.02.2021
Ёхуд Пайғамбарнинг куёви бир яҳудий билан тортишиб қолганида адолат истаб Ислом қозисининг олдига бормаган ва қози ҳам айб яҳудийда экани аниқ бўлгандагина давоми...

2786 15:28 / 14.08.2020
Беморликда ҳикмат кўп. Айниқса, ҳозирги тожсимон вирус касаллиги жуда кўп ҳақиқатларни яхши тушуниб, ҳаётни теранроқ англашга сабаб бўлмоқда.Сўнгги пайтларда давоми...

3376 04:03 / 01.09.2020
Аудиолар

211032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130292 14:35 / 11.08.2021