1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Эгасига билдирмай олиб қўйилган пулни қайтариш

06:10 / 25.09.2018 4269 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Ҳурматли ахли илмлар, Аллоҳ таоло бу қилаётган эзгу ишларингизда куч қувват ақл идрок берсин. Мен билиб туриб гунох ишга қўл урганман, яъни бир акамизни 350 ёки 400 минг атрофида пулини ўзига билдирмай олиб, ўз эхтиёжим учун ишлатган эдим. Ўша олган кунимдан бошлаб то хозиргача афсусдаман ва хар куни тавба қилиб келаябман. Мен хозирги вақтда шароитим бор, ўзига пулни бермасдан ўша инсон номидан эҳсон қилсам бўладими? Ўзига қайтарсам мен ҳақимда ёмон гумонга бориб қолиши аниқ, кейинчалик ўртамиздаги алоқаларни узилишига олиб келмасин деб шу йўлни танласам бўладими? Аллоҳ таолога ваъда берганман шу мени биринчи ва охирги харом луқмам бўлади деб. Олдиндан раҳмат, илтимос жавобни телеграмдаги канал орқали қўйсангизлар, зеро мени холатимдаги инсонлар хам бу ишни ечимини топишса.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Совға сифатидами, бирор ишидан миннатдорчилик сифатидами қандай йўл билан бўлса ҳам ўзига қайтаринг. Уриб қолганингизни айтишингиз шарт эмас. Аслида инсон тарафидан содир бўладиган хато ва камчиликлар Аллоҳ таолонинг раҳматига ҳам сабабчи бўлиб қолади. Бунинг учун эса тавба қилиш керак. Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 222-оятида 

 إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ وَيُحِبُّ الْمُتَطَهِّرِينَ۝ 

“Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севадир ва покланувчиларни севадир», – деб айт” деб марҳамат қилган. Ушбу оятнинг хулосаси гуноҳ қилиб, гуноҳида давом этмай, надомат қилиб ва тавба қилган киши Аллоҳ таолонинг наздида мақоми кўтарилади. Тавба қилувчи ҳабибуллоҳга айланади. Яъни Аллоҳнинг энг суюкли бандалари қаторига қўшилади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бир қўшиқчини олдидан ўтиб қолдилар ва унинг овозини эшитиб “Қани энди шу овоз билан қуръон ўқиса эди” дедилар. Аллоҳ таоло бу сўзни унинг қулоғига етказди. Шу заҳоти қўшиқ айтишни тўхтатиб “Бу ким” деди. Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаси Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дейишди. Шунда ўша қўшиқчи асбобини синдириб, чопиб бориб оёғига ёпишди ва тавба қилганини айтиб йиғлади. Одамлар “Нега йиғлаяпсиз” дейишган эди, “Ат тааибу ҳабибуллоҳ” яъни тавба қилувчи Аллоҳ таолонинг суюкли бандаси бўлади. Уни Аллоҳ таоло яхши кўрганда мен яхши кўрмайми, у йиғлаганда мен йиғламайми” дедилар. Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Устоз, чалқанча ётиш қандоқ бўладиЖАВОБ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.ЧАЛҚАНЧА ЁТИШУббод ибн Тамиймдан, у амакиси Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим давоми...

8344 21:10 / 25.04.2016
САВОЛ Ҳурматли устоз Аслида китоблар ва улардаги ғоялар бебаҳо. Бундайроқ айтганда қимматбаҳо. Юқоридаги барча гапларга қўшилганим ҳолида бир бошқача ҳолатларни давоми...

3824 21:45 / 25.04.2016
Ҳозирги пайтга келиб номаҳрам эркаклар ва аёллар ҳамма жойда аралашиб, бирбирлари билан ўзаро мулоқотга киришиб юришибди. Кўпинча мен ҳам хизмат юзасидан баъзи давоми...

4245 15:51 / 24.04.2016
СаволҲазрат, ҳозирги кунда ҳамма кияётган кичкина маҳсидан менда ҳам бор ва мен хам шунга масҳ тортаман. Бир куни бехосдан кўлмак сувни босиб олдим ва дарров давоми...

4908 18:37 / 21.08.2017
Аудиолар

211042 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130302 14:35 / 11.08.2021