1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазоннинг ғайритабиий нури

03:30 / 10.04.2023 4923 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: (Аллоҳ таоло айтди:) Шаҳодат, намоз, ҳаж, закот, жиҳод  – ўзингиз учун, рўза эса – Мен учундир”.

Муборак Рамазонда рўза тутишнинг ички маъноси – бу, нафақат кўзга кўринарлик даражада иймон кучини, ўзининг Аллоҳга бўлган талпинишини ҳис этиш, балки Аллоҳнинг яқинлашишини, Унинг сенга бўлган яқинлигини, сен орқали Уни намоён бўлишини англаш ҳамдир.

Рамазон рўзаси (шунинг учун ҳам бу ой муқаддас деб аталади), - бу нафақат сенинг Унга талпинишининг, балки Аллоҳнинг ҳам сенга алоҳида талпинишидир. Нима учун? Чунки, бу дунё яратилишидан аввал, У сен билан тузиб қўйган аҳду-паймонини эслашинг учун: “Мен сизларнинг Роббингиз эмасманми?”.

Бироқ бу хотира – интеллектуал, енгил ва мавҳум тушунча эмас, балки, чуқур, шахсий, қайталанмас ва муқаддас руҳий кечинмадир.

Яна, аҳду-паймонни эслаш, англаш – бу “ҳозир ва шу дамда” дегани, яъни бу ердаги ҳаётингда, Аллоҳ, фақат сен учун берган топшириғини бажаришдек, ягона мақсадингни ҳис қилиб яшашингдир.

Бу сенинг ҳаётинг, ва унда нималар содир бўлишидан қатъий назар, ҳеч нима тасодифан содир бўлмаган. Қудратли Аллоҳ таоло ҳеч нимани тасодифан содир қилмайди, чунки, У ҳамма нарсани олдиндан тақдир қилиб қўйган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қазои-қадарга иймон келтириш – Исломнинг бир қисмидир”. Ва яна: “Кимки қазои-қадарга иймон келтирмаса, у биз билан эмас!”.

Бинобарин, бу дунёда, тасодиф бўлмаганидек, ҳамма нарса олдиндан тақдир қилинган. Аллоҳ таоло Қуръонда кескин таъкидлайди: “Мен Вақтичоғлик учун сизларни яратмадим”.

Бу дунёда, инсон ҳаётининг ҳаёлий қарама-қаршиликлари нималардан иборат? Энг биринчи ўринда, инсон ўз ҳаёти давомида, онгли равишда, аниқ бир мақсадга юзланиши керак. Ҳар бир инсон, якуний маъносини ифодаловчи, ўз тақдирий мақсади билан туғилади. Ва бу мақсадни унга на ота-онаси, на ижтимоий-иқтисодий муҳити, на ҳукумат ва партиялари, ва на ижтимоий ва моддий маданият тараққиёти тақдир қилмаган, балки фақат ва фақат Аллоҳ таоло тақдир этган. Фақатгина чин кўнгилдан ва чуқур иймон келтирган мусулмонгина бу мақсадни тушуниши, идрок этиб, англаши ва бажариши мумкин.

Буюк аллома ва шоир Жалолиддин Румий, бу ҳақда муросасиз равишда шундай деган: “Ҳар ким ўз мақсади билан туғилади. Агар бу мақсадни бажара олмаса, демак у ҳаёти мобайнида ҳеч нима қилмабди”.

Ердаги инсоният ҳаёти давомида, мутлақо оммавий тақдири, икки ҳил йўсинда намоён бўлади. Биринчидан, бу мақсадни, сендан бошқа ҳеч ким бажара олмайди.

Иккинчидан, бу вазифани, мақсадни англаб, тушуниб, бажаришни фақат Аллоҳ таолонинг ёрдами билан, фақат Унинг Ўзи билангина эплай оласан. Чунки, бу мақсадни нафақат ўзинг учун, балки ҳеч нимага муҳтож бўлмаган Қодир Аллоҳ учун ҳам амалга оширасан. Шунинг учун Аллоҳ таоло деди:  “Рўза – Мен учундир”.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ndash жиҳозлар орқали Қуръон ўқиттириладиган ой эмасРамазон мусулмонлар учун Қуръон ойидир. Ҳақиқий маънода Қуръон ойидир. Турли технологик жиҳозларга давоми...

2399 10:32 / 23.04.2021
Диний манбаларимизда ҳайит кунларига доир одоб ва аҳкомлар батафсил баён қилинган. Биз ҳозир фақат Рамазон ҳайитига тегишли одоб ва аҳкомлар ҳақида сўз давоми...

7285 14:30 / 01.05.2022
Аллоҳ таоло ҳазрати инсонга унинг жони ва молини қайтариб бергандан кейин, унга тижоратни ҳам, зироатни ҳам, тирикчиликни ҳам жоиз қилди. Бироқ, ўйлаб кўрайлик, биз давоми...

2308 03:30 / 30.03.2023
ndash Бир кечаси минг ойдан яхши бўлган кун келишини ёдимизда тутайлик Унга ҳозирдан тайёргарлик кўриш лозим Аллоҳим, бизларни Қадр кечасига соғомон етказ ndash давоми...

2077 10:47 / 02.04.2024