1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Қандай қилиб африкалик қуллар Америкада рўза тутишган

12:24 / 11.06.2018 5159 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуллар жуда оғир шароитларда яшаганликлари ҳаммага маълум. Уларнинг кўпчилиги хур бўлиб туғилганлигига қарамасдан, туғилишдан то ўлимигача  бўлган ҳаёт тарзи  хўжайинларига боғлиқ масала эди. Кейинчалик улар қулга айлантирилган. Улар қул бўлиб туғилганми ёки хур бўлибми фарқи йўқ эди, уларнинг ҳаётини хўжайинлари тасарруф қилар эди. Шунга қарамасдан  ғарбий Африкалик мусулмон қуллар Жанубий ёки Шимолий Америкада бўлиб ҳам, ҳаётларининг баъзи тарафларини ўзлари назорат қилишга ҳаракат қилишар эди. Уларни оч ялонғоч юришга мажбурлашларини ўзлари, динлари учун ҳақорат, ор ва пасткашлик деб билишар эди. Улар хўжайинларидан теккан чойшаб, матолардан бош кийимлар, узун либослар қилишга ҳаракат қилишар эди.

Қуллар ҳар қанақасига мустақил ҳаёт жабҳаларини ҳимоя қилишга уринишар эди. Бу нарсаларнинг биттаси таомга тегишли Исломнинг буйруқлари эди. Маст қилувчи ичимликлар жуда кенг тарқалган ва истеъмоли ҳар қанақасига тарғибот қилинишига қарамасдан, Ислом уларга уни истеъмолини харом қилган эди.

Айюб Сулаймон Диалло ҳозирги Сенегал давлатидан қул қилиб Мэрилендга олиб кетилади ва икки йилдан сўнг Англияга жўнатилади. Мэрилендда Диалло жиноят сабабли терговга иши оширилади, бу мудхиш холатдан қутулиш учун унга спиртли ичимлик ичишни таклиф қилишади, лекин у рад этади. Спиртли ичимликлардан воз кечган фақат Диаллони ўзи эмас эди. Шундай йўл тутган бошқа Иброҳим Раҳмон исмли қул ҳақидаги хабарлар ҳам етиб келган.

Гўшт масаласига келсак қулларда ортиқча танлаш имкони бўлмаган. Энг арзон ва кўп бу чўчқа гўшти эди. Жанубий Калифорнияда Уильям Болл плантациясида Неро исмли хабаш қул ҳисобчи эди. Унга чўчқа гўштидан мол гўштига ўтишга изн беришди. Қул учун шарафли ҳисобчи бўлиш касбини шарофатидан бўлса керак. Юқорида исмини тилга олган Диалло нафақат спиртли ичимликларни ичмаган , балки фақат халол гўшт еган. Жоржиядаги Хоуптон плантациясидаги Солиҳ Билол ва бошқа мусулмон қуллар вазиятдан чиқишнинг яна бир йўли сифатида умуман гўшт ейишдан бош тортишган. Мусулмон қуллар нафақат имкон даражасида Ислом динининг таом масаласидаги кўрсатмаларига тўлиқ амал қилишга балки Рамазон рўзасини тутишга ҳам уринишар эди. Масалан, Бразилиядаги  хур мусулмонлар ва қуллар Шимолий Америкадагидек кундалик ҳаётларида тазйиқларга ортиқча учрашмаган. Уларга бирга дастурхон ёзиш ва мактабларга бирга боришга рухсат берилган эди. Бразилияликлар Рамазон тугаши билан ўзаро алмашинадиган совғаларни “сака” деб номлашган – арабча “закот” сўзидан олинган.

Жоржия штатидаги Си-Айленддаги мусулмон қуллар ҳам рўза тутишга ҳаракат қилишар эди. Муслималар гуручдан “сарака” деб аталувчи кекслар пиширишган ва у билан мусулмон бўлмаган меҳмонларни икром  қилишган. “сарака” арабча садақа сўзидан олинган бўлиб, ўзидан бошқанинг манфаати учун сарф қилиш тушунилади. Солиҳ Билолнинг ўғли Жоржиядаги Сэнт Симон оролидаги плантацияга юборилади, ва у ерда динини сақлаб, рўза тутибгина қолмай, бошқа мусулмон ва мусулмон бўлмаган қулларга сарака таомини тайёрлар эди.

Мусулмон қуллар Рамазон ойида рўза тутмасликлари ҳам мумкин эди бунга уларда сабаблар бор эди. Шуни таъкидлаш керакки, ҳар бир плантацияда ўзининг ой тақвими бор эди. Қуллар ўз динларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилишар эди,  кимнидир мулки бўлишга ва ноҳақсизликларга қарши чиқишар эди. Улар ўзларининг ижтимоий холатларига диний мажбуриятларни қурбон қилишни исташмас эди. Бу фақатгина Шимолий Америкада эмас, ғарбий Африкалик мусулмонлар яшайдиган хамма ерда бор холат эди. Масалан Ямайкада яшаган мусулмон қул Муҳаммад Каба, рўза тутмоқчи бўлган вақтда ўзини касалга солган.

Фитна дунёда мусулмон қуллар , ўзларини динларига амал қилишда давом этишди шу билан динлари ва ватанлари билан алоқани сақлаб қолишди. Улар АҚШ, Жанубий Америка ва Кариб оролларида ҳам динларига тўлиқ амал қилишди. Якка холдаги мусулмонлар, плантацияларда яшаган мусулмон оилалар ва Бразилияда бутун бошли мусулмон жамоалар ўзлари эга бўлган кичкинагина мустақилликни диний амалларини бажара туриб, сақлаб қолишга имкон даражасида ҳаракат қилишарди.  

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
15. Бахтиёр руслар бизга уламоларимизни танитганини иддао қилибди. Тўғри, унинг гапида ҳам жон бор. Халқимиз қўлидаги бор китобларни тортиб олиб, ёқиб ташлаб, давоми...

907 14:55 / 19.09.2023
Ушбу соф олтин динорлар тарихдаги энг кучли қийматдаги олтин тангалар ҳисобланиб, Муробитлар давлати томонидан зарб қилинган. Ушбу тангалар билан Андалусия, давоми...

1168 11:00 / 14.02.2023
Довуд алайҳиссаломнинг насаблари Яҳузо Яҳудо ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳимга боғланади. Насаб илми соҳибларининг ҳаммалари Довуд алайҳиссаломни Яҳузо ибн давоми...

3820 12:10 / 04.04.2019
11. Фан олимлари билан шариат олимлари ўртасини айириш динсизликдан қолган сарқит. Бошқача қилиб айтганда, бу ёндашув Ғарбдаги дин ва дунё илмлари ўртасидаги давоми...

667 16:02 / 15.09.2023
Аудиолар

120542 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42150 14:35 / 11.08.2021